Томларватомқ
ТОМҚОПЛАМАЛАРНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Download 1.96 Mb.
|
КМК 2.03.10-19 (Крыши и кровли) узб. (2)
6. ТОМҚОПЛАМАЛАРНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР
6.1 Рулонли ва мастикали томқопламалар нишаби 1,5-2,5% бўлгани маъқул. Катта оралиқли (12 м дан ортиқ) конструкцияларнинг нишабларини белгилашда эксплуатация жараёнида конструкциянинг тўлиқ юкламадан эгилишини ҳисобга олиш керак (18 м ли ва ундан ортиқ оралиққа эга кичик нишабли томқопламаларнинг металл конструкциялари алоҳида эътиборни талаб қилади). 6.2. Рулонли томқопламаларни ўрнатишда нуқтали ёпиштиришни амалга ошириш учун томёпма асосига қуруққа (биринчи томқоплама қатлами тагига ёпишадиган мастика сурмай туриб) перфорацияланган томқоплама материалини ётқизиш керак. Кейин перфорацияланган материал юзасига мастика суртилади ва унинг устидан оддий (перфорацияланган) рулонли материал матоси ёйилади ва елимланади. Бунда ётқизилаётган қатламларнинг нуқтали елимланиши содир бўлади. Томқопламанинг кейинги қатламлари одатий усулда елимланади. 6.3. Перфорацияланган рулонли материал диаметри 20-30 мм келадиган тешикларга эга бўлиши ва тешиклар марказлари ўртасидаги оралиқ 100х100 мм ни ташкил қилиши керак. 6.4. Томёпмадаги иссиқлик изоляциясининг тепасида жойлашган шамоллатиладиган оралиқ ҳаво қатламининг талабдаги баландлиги ушбу қатламнинг бир йил эксплуатация қилиш давомида қуритиш таъсирини ҳисоблаб чиқариш асосида аниқланади ва бу кўрсаткич 50 мм дан кам бўлмаслиги керак. 6.5. Агар енгил бетоннинг дастлабки намлиги 15% дан ошса (массаси бўйича) ҳамда хонадаги ҳавонинг нисбий намлиги 60% дан ортиқ бўлса, бу ҳолда енгил ёки ғовакли бетон плиталардан ётқизилган томёпмада каналлар кўзда тутилиши керак. 6.6. Қўлланаётган янги материаллар ва томқопламалар конструкциялари меъёрлангандан паст кўрсаткичга эга бўлмасликлари, мослик сертификатларига ва материалларни ишлаб чиқарувчи фирмалар кафолатларига эга бўлишлари керак. 6.7. Томқопламаларнинг сифатини ошириш ҳамда сумалаклар ва муз ҳосил бўлишининг олдини олиш учун, бинолар томларида (ёндовалар, тарновлар ва қувурларда) музлашга қарши кабелли тизимлар (теплоскат) ўрнатилиши мумкин. Ўзини-ўзи бошқарадиган иситиш кабеллари ушбу тизимнинг асосий элементлари сифатида хизмат қилади. теплоскатлар тизимида ПУЭ нинг ҳамма талабларига жавоб берадиган фақат ишончли ва хавфсиз энергия тақсимлаш тизимлари қўлланиши лозим. Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling