Топографик харитада масалалар ечиш


Меридианлар яқинлашиш бурчаги. Ҳакиқий азимут билан дирекцион бурчак ҳамда румб ўртасидаги муносабат


Download 0.57 Mb.
bet7/11
Sana19.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1101454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Amaliy ish

Меридианлар яқинлашиш бурчаги. Ҳакиқий азимут билан дирекцион бурчак ҳамда румб ўртасидаги муносабат

Меридианлар яқинлашиш бурчаги Маълумки, тўғри бурчакли координаталар зонал системасида абсцисса ўқлари ҳар бир зонанинг ўқ меридианига параллел қилиб ўтказилган чизиқлардан иборат (10- §). Географик меридианлар иккита нуқтада, яъни географик қутбларда бирлашади. Шунинг учун географик меридиан йўналиши билан абсцисса ўқининг йўналиши ҳар бир зонанинг ўқ меридианидагина бир-бирига тўғри келади. Бошқа меридианлар йўналиши абсцисса (ўқ меридианига параллел чизиқлар) йўналишига тўғри келмасдан, меридиан билан абсцисса ўқи орасида қандайдир бурчак ҳосил бўлади (17- шакл). Бу бурчак меридианлар яқинлашиш бурчаги дейилади. Меридианлар яқинлашиш бурчагининг тақрибий қиймати қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:


γ = Δλ sinφ (8.1)

бу ерда Δλ —ўқ меридиан билан берилган нуқта


меридиани географик
узунликларининг айирмаси;
φ — берилган нуқтанинг географик
кенглиги.
Меридианлар яқинлашиш бурчагининг қиймати нуқтанинг географик кенглигига ва ўқ меридиандан узоқ-яқинлигига боғлиқ: нуқта экватордан қанча шимолдароқ ва жонубдароқ бўлиб, ўқ меридиандан қанча узоқда жойлашса, меридианлар яқинлашиш бурчиги шунча катта бўлади. Ҳар бир зонада меридианлар яқинлашиш бурчаги 0' дан (ўқ мерианида) ±3° гача (зонани чегараловчи четки меридианларда) бўлади.
Меридианлар яқинлашиш бурчагининг ишораси абсцисса ўқнинг географик меридианга нисбатан ўрнига боғлиқ: абсцисса ўқи географик меридианнинг шарқ томонидаи ўтса, меридианлар яқинлашиш бурчаги шарқий дейилади ва ишорси мусбат бўлади, Ғapб томонидан ўтса, ғарбий дейилиб, ишораси манфий бўлади.
Биpop территориядагн меридианлар яқинлашиш бурчагининг ўртача қиймати шу территория топографик картасининг жанубий рамкаси остида берилади.
Ҳақиқий азимут билан дирекциои бурчак ўртасидаги мунособат. Йўналишнинг ҳақиқий азимути ва шу жойдаги меридианлар яқинланиш бурчаги маълум бўлганда унинг дирекцион бурчагини, дирекцион бурчаги ва меридианлар яқинлашиш бурчаги маълум бўлганда эса, ҳақиқий азимутини аниқлаш қийин бўлмайди. Масалан, 18-шаклда ОС чизиғиининг ҳақиқий азимути (А) нинг дирекцион бурчаги (α) нинг бир-бирига муносабати, демак 18-шакл, α да
(8.2)
шакл б да
(8.3)
бўлади.


Дирекцион бурчак билан румб ўртасидаги муносабат. Йўналишнннг дирекцион бурчаги маълум бўлганда румбини, румби маълум бўлганда эса дирекцион бурчагини топиш мумкин. Масалан, 19-шаклда дирекцион бурчак билан румбиинг бир-бирига муносабати берилган; йўналишларнинг дирекцион бурчаклари маълум бўлганда бу шаклдан фойдаланиб румбни қуйидаги формулалар ёрдамида аниқлаш мумкин.
(8.4)
Йўналишларнинг румби маълум бўлса, дирекцион бурчакни қуйидаги формулаларда аниқлаш мумкин:
(8.5)
Йўналишнинг азимути маълум бўлганда унинг румбини, румби маълум бўлганда эса азимутини шу формулалар ёрдамида аниқлаш мумкин. Бунда формулалардаги дирекцион бурчак (α) ўрнига азимут (А) қўйилади, холос.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling