Топографик харитада масалалар ечиш


Магнит стрелкасининг оғиш бурчаги


Download 0.57 Mb.
bet8/11
Sana19.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1101454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Amaliy ish

Магнит стрелкасининг оғиш бурчаги.


Ҳақиқий азимут билан магнит азимути орасидаги муносабат
Магнит стрелкасининг оғиш бурчаги. 13- § да ер юзидаги бирор чизиқнинг ҳақиқий азимути билан магнит азимути бир - биридан магнит стрелкасининг оғиш бурчагича фарқ қилади дейилган эди. Маълумки географик меридиан географик қутбларни, магнит меридиани эса магнит қутбларини туташтиради. Географик қутблар билан магнит қутблари бир нуқтада жойлашмаганлигидан географик меридиан билан магнит меридиани орасида қандайдир бурчак ҳосил бўлади. Бу бурчак магнит стрелкасининг оғиш бурчаги дейилади.
Магнит меридианининг йўналиши магнит стрелкасининг йўналишига тўғри келади. Ер юзида фаразан ўтказилтан географик меридианнинг бирор нуқтасига магнит стрелкаси ўрнатилса, у географик меридиандан ғарбга оғиши, яъни ғарбий (манфий) бўлиши ёки шарққа оғиши, яъни шарқий (мусбат) бўлиши мумкин (20- шакл). Магнит стрелкасининиг оғиш бурчаги турли нуқталарда турлича бўлади. МДҲ территориясида магнит стрелкасининг оғиш бурчаги 0 дан 25° гача ўзгаради Масалан, Балтика денгизи соҳилларида 0°, Тошкентда + 5°,6, Кара денгизи соҳилларида +25º, Якутия АССР да —13° дир. Магнит стрелкасининг турли нуқталардаги оғиш бурчаги вақт ўтиши билан ўзгаради. Бу асрий, йиллик, суткалик ва тасодифий ўзгаришдан иборат. Ернинг магнит қутби асрлар давомида ўзгари туриши сабабли магнит стрелкаси тахминан беш аср давомида гсографик меридиандан шарққа ёки ғарбга томон 22°,5 гача оғишади. Бунга асрий оғиш дейилади. МДҲ территориясида магниг стрелкасининг йил мобайнида оғиши 3 – 7' атрофида, суткалик оғиши эса МДҲ территориясининг ўрта қисмларида 15' гачадир. Шунга кўра, МДҲ территориясида магнит стрелкаси билан чизиқ йўналиши тахминан 15' гача аниқликда oриентирланиши мумкин. Темир конлари бор жойларда магнит стрелкасининг оғиш бурчаги жуда катта бўлганлигидан (масалан, Курск ва Темиртов магнит аномалиялари) магнит стрелкасининг кўрсатишидан умуман фойдаланиб бўлмайди.
Магнит стрелкасининг бирор территориядаги оғиш бурчагини ифодаловчи қийматни магнит стрелкасининг шу территориядаги оғиш бурчагини систематик равишда кузатиб турувчи метеостанциялардан олиш мумкин. Бундан ташқари, бундай маълумот шу территория топографик картасининг жанубий рамкаси остида ҳам берилади. Магнит стрелкасининг оғиш бурчаклари тасвирланган махсус карталар бўлади. Бу карталарда магнит стрелкасининг оғиш бурчаги бир хил қийматли нуқталар эгри чизиқ (изогон)лар билан туташтирилган бўлади.
Ҳақиқий азимут билан магнит азимути ўртасидаги муносабат. Бирор чизиқнинг мaгнит азимути билан шу жойдаги магнит стрелкасининг оғиш бурчаги маълум бўлса — унинг ҳақиқий азимутини, чизиқнинг ҳақиқий азимути билан магнит стрелкасининг оғиш бурчаги маълум бўлганда эса магнит азимутини ҳисоблаб чиқариш мумкин. Масалан, ОС чизиқнинг ҳақиқий азимути (А), магнит азимути (Мa) ва магнит стрелкасининг оғиш бурчаги ( ) берилган. 20-шакл а да
(9.1)
шакл б да эса
(9.2)



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling