Топографик харитада масалалар ечиш


Ориентирлаш бурчаги билан горизонтал


Download 0.57 Mb.
bet9/11
Sana19.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1101454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Amaliy ish

Ориентирлаш бурчаги билан горизонтал бурчак орасидаги муносабат
Бир нуқтада туташган икки чизиқнинг ориентирлаш бурчаклари (дирекцион бурчаги, ҳақиқий ва магнит азимутлари) маълум бўлса, бу чизиқлар орасидаги горизонтал бурчакнинг қийматини аниқлаш мумкин. Бунда бурчак учига нисбатан ўнг томондаги чизиқнинг ориентирлаш бурчаги қийматидан чап томондаги чизиқнинг ориентирлаш бурчаги қийматини айириш керак. Масалан, 21-шаклда бурчак учига нисбатан ўнг томондаги чизиқ (ОМ) нинг дирекцион бурчаги , чап томондаги чизиқ (ON) нинг дирекциои бурчаги маълум бўлса, бу икки чизиқ орасидаги горизонтал бурчак
(III-9)
бўлади. Агар ўнг томондаги чизиқнинг дирекцион бурчаги чап томондаги чизиқнинг дирекцион бурчагидан кичик (шаклда дан кичик) бўлса, ўнг томон дирекцион бурчагига 360 қўшилади. .
Бир-бирига туташган бир неча чизиқ орасидаги (22-шакл) ўнг горизонтал бурчаклар ҳамда бошланғич чизиқнинг дирекцион бурчаги маълум бўлса, қолган чизиқларнинг дирекцион бурчагини топамиз;
(III-10)
га тенг Бир-бирига туташган чизиқлар орасидаги чап горизонтал бурчаклар ва бошланғич чизиқнинг дирекцион бурчаги маълум бўлганда эса қуйидаги формуладан фойдаланилади:


(III-11)

Ҳисоблаб чиқарилган дирекцион бурчак манфий қийматга эга бўлса, унга 360° қўшилади, дирекцион бурчак 360° дан катта бўлса, ундан 360° айрилади.


Бир-бирига туташган бир неча чизиқдан биринчисининг азимути ҳақиқий азимут ёки магнит азимути ва улар орасидаги горизонтал бурчаклар маълум бўлса, қолган чизиқларнинг ҳақиқий ва магнит азимутлари ҳам (III – 10 ва III – 11) формулалар ёрдамида ҳисоблаб чиқарилади; лекин бунда формулалардаги дирекцион бурчак ўрнига ҳақиқий азимут (А) ёки магнит азимути (Ma) ишлатилади.


КООРДИНАТАЛАР СИСТЕМАСИ.
Бирор нуқтани, бошланғич деб қабул қилинган нуқтага нисбатан жойлашган ўрнини ифодаловчи миқдорлар шу нуқтанинг координатаси дейилади.
Фан ва техниканинг турли соҳаларида хилма-хил координата системаларидан фойдаланилади. Геодезияда асосан географик координата, тўғри бурчакли координата, қутбий координата системасидан фойдаланилади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling