To’qimachilik maxsulotlarining halq xo’jaligidagi ahamiyati


Целлюлоза толаларидан тайёрланган матоларни пардозлаш


Download 75.5 Kb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi75.5 Kb.
#1019464
1   2   3   4   5
Bog'liq
5ta mavzu

Целлюлоза толаларидан тайёрланган матоларни пардозлаш.
Целлюлоза толасидан тайёрланган, матоларни пардозлаш учун кимёвий ва физика - механиқавий усуллардан кенг фойдаланилади.
Ювиладиган аппретлар.
Ювиладиган аппретнинг асосий пардозловчи махсулоти крахмаллар (гуручники, буғдой, картошканиқи) декстрин, клей. Крахмал асосида тайёрланган композиция ок, оч ранг ва таги ок майда гулли матолар учун қўлланилади.
Матонинг ишлатилишига қараб аппрета таркибига оқартирувчи (оптик оқартирувчи ультрамарин), оўир қилувчи (барий, магний сульфат, бур, каолин), сув ўтказувчи (глицерин), юмшатувчи ( стеарин совуни, ёғи) ва бошқа компонентлар қушилади.
To’qimachilik materiallarini pardozlashda ishlatiladigan asosiy bo’yovchi moddalar
Бўёвчи моддалар синтези учун ишлатиладиган органик хомаше: бензол, толуол, ксилоллар, нафталин, антрацен, аценафтен, фенантрен, пиридин, хинолин ва бошқалар ароматик бирикмалар бўлиб, кимевий активлиги паст моддалардир. Бу моддалар реакцион қобилиятини ошириш ва уларга янги хусусиятлар бериш мақсадида ароматик Молекулага турли ўринбосарлар киритилади, органик хомашедан оралик махсулот олинади.
Ароматик бирикмаларга киритилган ўринбосарлар уларнинг электрон холатига кескин таъсир кўрсатади, шу билан бирга фақат улар киришадиган реакция тезлигига таъсир кўрсатмай, балки кейинги киритиладиган ўринбосарнинг ўрнини ҳам белгилайди. Реакцияни йуналишига таъсири бўйича ўринбосарлар икки турга бўлинади: биринчиси (1-турдаги йуналтирувчилар) – электронодонор (ЭД) – ўринбосарлар, ароматик халқа электрон зичлигини оширади ва электрофил реакцияни осонлаштиради (галогенлардан бошқалари). Амино(-NH2), гидроксил (-ОН), алкил (-СН3, 2Н5, С3Н7 ва бошқалар ) гурухлар ва галогенлар ЭД ўринбосарлардир. Амино- ва гидроксил гурухлардаги азот ҳамда кислород атомлари бошқа атомлар билан бўлинмаган р-электронлар жуфтига эга бўлиб, бу элекрон жуфт ароматик халқанинг тўташ π – электрон системасига камралади, натижада халқанинг орто- ва пара- холатларида ортиқча электрон зичлик ҳосил қилади.
П – турдаги ўринбосарлар - электроноакцептор (ЭА)лар, аксинча, ароматик халқанинг π – электрон зичлигини камайтиради,айниқса, агар улар орто- ва пара- холатда жойлашган бўлса, электрофил агентлар билан борадиган реакцияларни кийинлаштирадилар.ЭА _ ўринбосарларга –N+(Alk)3, -NO2, -NO , -SO3H, –COR, -CF гурухлар мисол бўлади. ЭА ва ЭД ўринбосарларнинг ароматик халқа электрон холатини ўзгартириши уларнинг индуктив, тўташ қўш боғ ва гиперконъюгация таъсири натижасидир.
Индуктив таъсир σ – боғланишлар оркали ўзатилиб, масофа ортиши билан тез сунади. Тўташ қўш боғ таъсир эса π – боғланишлар оркали таркалиб, секин-аста сунади ва фақат тўташ орто- ва пара – холатларга ўзатилади, мета – холатга таъсир кўрсатмайди. ЭД ва ЭА ўринбосарларнинг ионланиши улар хоссасига кескин таъсир кўрсатади, масалан, - NH2 – гурухнинг ЭД – хоссаси йўқолади, - ОН – гурухнинг эса ЭД – хоссаси кучаяди:
ЭД- ўринбосарларнинг таъсири:


Download 75.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling