Tormozni qisqa tekshirish va texnologik tekshiruv? Қуйидаги вазиятларда


Tormoz uskunalarn sxemasini tanlash nimaga bog‘liq?


Download 343.21 Kb.
bet20/24
Sana17.06.2023
Hajmi343.21 Kb.
#1538826
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
tormiz

29.Tormoz uskunalarn sxemasini tanlash nimaga bog‘liq?

  • 30.Qishki sharoitda poezdlarga xizmat ko‘rsatish?

    Тормозлар ҳаракатииниг қишки шароитлардаги мустаҳкамлиги асбобларда совуққа чидамли бирлашмалардан ва мойлардан қўлланиш, шунингдек таъмири ва сақланишини тўғри бажариш билан таъминланади. Бироқ қишда автотормозларни сақлаш ва хизмати бўйича баъзи ўзига хос талабларни инобатга олиш зарур.
    Локомотивда туриб қолган компрессорни ишга туширишдан аввал электродвигателни ишга тушириб, картердаги мойни иситиш керак. Картерга қўйиладиган мойни 70°С гача иситилади. Йўлда тўхтаган вақтда компрессорларни ўчирилмайди. Депо ёки айланиш пунктига етиб келингандан кейин бош резервуарлар, мой ажратгичлар ва нам йиғувчилар ҳаво билан пуфланади; зарурат туғилса чиқариш кранлари ва шу кранлар ўрнатиладиган резервуарлар иситилади. Олов билан бош резервуарлар иситилади, ютиш ва қайта улаш қувурларини иситиш эса, фақат чиқариш кранлари берклигида ва уларда сиқилган ҳаво йўқлигида руҳсат этилади.
    Дизель ҳаракатдаги таркибида мойўтказгичлар, ёқиляғиўтказгичлар, ёқилғи идишлари ёнида очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади.
    Магистрал ёки истеъмол ҳавоўтказгичларидаги музли тиқинларни ҳосил бўлганлигини тақиллатишдаги жарангсиз товушига қараб аниқланади. Бундай жойлар иситилади, сўнгра музли тиқинларни ва намликни йўқотиш учун сўнгги кранлар орқали қувурли ўтказгич хаво билан пуфланади. Музлаб қолган бирлаштириш енгчалари ечиб олинади ва иссиқ жойда иситилади.
    Агар ҳавотақсимлагич музлаб қолган бўлса, уни ўчирилади ва де­пога келгандан кейин алмаштирилади. Ҳавотақсимлагични олов билан иситиш руҳсат этилмайди.
    Локомотивнинг музлаб қолган тормоз цилиндрлари ўчирмайдилар, депога келгач очилади, улардаги муз йўқотилиб, мой сурилади ва йиғилгандан кейин зичликка текширилади.
    Музламаслиги учун янги тормоз цилиндрларида олдинги қопқоғида нам йўқотиладиган тешикча мавжуд. Тешикчаси бўлмаган вагон тормоз цилиндрларида олдинги қопқоғида тешикча ўйиб қўйилади.
    Енгчаларни бирлаштирищдан аввал уларнинг бошчаларини муздан, қордан ва ифлосликлардан тозаланади, тормоз магистрали эса ҳаво билан пуфланади.
    Қишда айниқса, эътиборни сиқилган ҳавонинг чиқиб кетишига қаратиш лозим. Чиқиб кетишлилик маълум намликка эга бўлган ҳавонинг тормоз магистралига кўп келишини келтириб чикаради. Намлик конденсацияланиши, тўпланиши ва тормоз системасини музлатиши мумкин.
    Айниқса, тормозни зарядкалаш жараёнига тормозлашдан сўнг хавони чиқиб кетиши уларни қайта тормозлашга тайёргарлигини секинлатиш билан, айниқса текисли босқичида чўзилган тушишларда зарарли таъсир қилади. Тоғли босқичида ҳавони чиқиб кетиши натижасида қўйиб юбориш жараёнини сезиларли равишда секинлаши, автотормозлар бошқарувини ёмонлаштиради.
    Ҳавони кўп чиқиб кетиши айниқса, узун таркибли юкланган поезддларда зарарлидир, улар туфайли поезд бош ва дум қисмидаги тормоз магистралидаги босимни кескин пасайиши вужудга келиши мумкин. Поезднинг дум қисмидаги зарядли босими (0,48 МПа кам ) етарли бўлмаса, тормоз ускуналарининг самарали ҳисоблари таъминланмайди.
    Қор янги ёққанда, баландлиги рельс бошчаси баландлигидан ошса, қор бўронда, қор босишда станцияга киришдан аввал тормозлашда ва қияликдан йўналишдан олдин автотормозлар ишини текшириш учун, агар поезднинг тормозлашсиз йўналиш вақти 20 минутдан ошган бўлса, аввалдан тормозлаш бажарилиши лозим.
    Температура - 30°С дан кам бўлса, юк поездларини бирлаштириб ҳайдаш руҳсат этилмайди.
    Агар температура - 40°С дан паст бўлса, унда автотормозларни ишлатиб кўришдан аввал бир неча марта тўла тўхтатиш ва қўйиб юбориш бажарилади.
    Қишда йўл юрилганда тормозлар ҳаракатини текшириш учун тез –тез тормозлар ишлатиб кўрилади.
    Рельсларда қиров, сирғанчиқлик, мойли ифлосланишлар бўлса, ғилдиракнииг рельс билан жипслашиши яхшиланиши учун тормозлашга 100 м қолганда қум идиш ишга туширилади.




    1. Download 343.21 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling