Тортинчоқлик психологияси


Download 445 Kb.
bet6/25
Sana07.01.2023
Hajmi445 Kb.
#1083225
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
tortinchoqlik psixologiyasi

Ички тортинчоқлик – улар тортинчоқдек кўринмасликлари мумкин. Атрофдагилар билан бўлган муносабатда ҳотиржам. Яхши ютуқларга тез - тез эришишади. Ижобий таъсуротлар қолдиради. Лекин, ички ҳолатида зўриқиш, тажанглик ҳолатларини бошдан кечириб, буни билдирмасликка ҳаракат қилишади.
Ташқи тортинчоқлик – булар ташқи кўринишида ва хатти-ҳаракатларида ҳам тортинчоқлик ҳолати сезилиб туради. Шахслараро мулоқотда ҳеч нарсани сўрамасликка ва мулоқотни чегаралашга интилишади. Сезилмасликка, кўринмасликка ҳаракат қилишади. Ютуқларга кам эришиб, ҳар бир омадсизлик уларда ўзига бўлган ишончсизликни келтириб чиқаради.
Тортинчоқликнинг нафақат ижтимоий соҳада салбий оқибатлари бўлиши мумкин, балки фикрлаш жараёнларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Тортинчоқлик инсонни шундай ҳолатга солиб қўядики, унда инсон онги ва идрокининг ўзига хос қирралари кескинлашади. Инсон ўзига худди эмоционал жиҳатдан эзилган, ҳеч нарсага ярамайдигандек туюлади. Тортинчоқликда вақтинчалик мантиқий ва самарали фикрлай олмаслик, айрим ҳолларда эса, омадсизлик, мағлубиятни ҳис этиш кузатилади. Ўз-ўзини назорат қилиш, қайғуриш, хавотирланиш ортгандан сўнг, барча тортинчоқлик ҳиссидан келиб чиққан фикрлар келаётган маълумотга ўз эътиборини қаратади. Тортинчоқлик ҳам ўз навбатида нафақат нутқнинг бузилишига балки хотирани пасайишига ва идрок қилишнинг қийинлашига ҳам олиб келади.
Шундай қилиб, тортинчоқликнинг юзага келиши жуда турли тумандир, физиологик кўринишлардан тортиб, ички низолар ва фикрлаш жараёнларининг бузилишигача. Тортинчоқ одамнинг хулқ-атвори уни ҳаётда энг асосий ва энг муҳим нарса – ижтимоий ва шахслараро муносабатлардан маҳрум этади. Бу эса, одамовилик ва ёлғизликка олиб келади. Натижада ўз-ўзини назорат қилиш ва таҳлил қилиш кучаяди.
Тўғри, бу асосан шунчаки диққатни ўзида жамлаш эмас, балки бўрттирилган эгоцентризм, яъни ундаги ўз-ўзига баҳо беришнинг пасайишидир. Одатда бу ички «Мен» ва идеал «Мен» образларининг бир-бирига мос келмаслигидан келиб чиқади. Тортинчоқликни енгишга қаттиқ киришиш шахснинг мустақиллиги, индивидуаллиги ва ўзаро муҳаббатини ривожлантиришни енгиллаштириши мумкин.

Download 445 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling