ТошДЎтау адабиётшунослик мутахассислиги “А” гуруҳ 1-курс магистранти нурмурадова диловарнинг “жахон адабиёти масалалари” фанидан тайёрлаган


Download 38.18 Kb.
bet5/10
Sana01.03.2023
Hajmi38.18 Kb.
#1242405
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mixail baxtin romanda zamon va xronotop shakllari-hozir.org

М.Бахтин тўхтамига кўра, эпоснинг предмети, аввало, миллий эпик ўтмиш ёки “мутлақ ўтмиш”дир. Иккинчидан, эпос муайян шахс (ижодкор)нинг ҳаётий тажрибаси ва шу тажриба асосида туғилган бадиий тўқимадан эмас, азалдан мавжуд, шаклланиб бўлган миллий ривоятлар ва афсоналардан таркиб топади. Учинчидан, эпос замони, ундаги образлар бахши ва тингловчи (ўқувчи)лар замонидан қатъий чегара билан ажратилган бўлади.

РОМАН

М.Бахтин таъбирига кўра, ҳатто тарихий мавзуни ёритганда ҳам бугун ҳақида сўзлайди. Яъни тарих ва ҳозирги замон ўртасидаги чегаралар бузилиб, дистанциялар йўқолган нуқталардагина роман майдонга келади. Эпосдан фарқли ўлароқ роман расмийлаштирилган, муайян шаклга киритилган, турғун воқелик ёки унда ҳаракатланаётган одам ҳақида эмас, балки беқарор, ўзгарувчан, турғун қиёфага кирмаган, тугалланмаган воқелик – ҳозирги замон ҳақида ҳикоя қилади. Айни сабабдан унинг тили ва услуби ҳам қурама, кўпқатламли, кўпқиррали бўлади.

ЭПОС ВА РОМАН МАСАЛАСИ

Аристотелдан токи Eвропа класcитсизм назариётчиларига қадар адабий жанрлар “ЮҚОРИ”, “ЎРТА” ва “ТУБАН” тарзида – уч қатламга ажратилган. Дейлик, драматик жанрлардан трагедия олижаноблик ва юксак идеалларни, драма кундалик ижтимоий муаммоларни, комедия эса башариятнинг расмий турмушидан-да тубан бўлган арзимас воқеаларни акс эттиради, деган қараш етакчилик қилган. М.Бахтин романдаги беқарор шакл, ўзгарувчан мазмун, кўптилли қурама тафаккур ҳақида сўз юритар экан, романга хос бундай хусусиятлар ундаги воқеаларнинг айнан комедия қатламида содир бўлишидан келиб чиқишига урғу беради.

Замонавий воқелик, дарёдек оқиб ўтувчи, фоний, “тубан” ҳозирги замон – бу “ибтидосиз ва интиҳосиз ҳаёт” фақат паст жанрларнинггина тасвир предмети эди. Лекин у биринчи навбатда “халқ кулги маданияти” деб ном олган ғоят сарҳадсиз ва бой жабҳанинг асосий тасвир предмети бўлган… Романнинг фольклордаги асл илдизларини айнан шу ердан – халқ кулгисидан излаш керак”.

ХРОНОТОП НАЗАРИЯСИ


Download 38.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling