MIXAIL BAXTIN KASHFIYOTLARI
Диалог
Полифония
Епос
Халқ майдон
ДИАЛОГ НАЗАРИЯСИ М.Бахтинга қадар диалог ҳодисаси, асосан, икки қарама-қарши қутблар орасидаги ўзаро муносабатнинг диалектик бирлиги деб тушунилган. Бунда диалогик вазиятдаги қарама-қарши таъсир ва бунинг натижасида пайдо бўладиган ҳаракатга урғу берилган. Осмон Eр билан, эзгулик ёвузлик билан, кун тун билан, сув олов билан доимий зиддиятда яшайди, борлиқдаги барча катта-кичик ҳаракатлар, фаолиятлар айни қонуният асосида майдонга келади, деган ягона контсепция илгари сурилган. М.Бахтин диалог назариясининг янгилиги шундаки, у айни ҳодисанинг ягона қутб доирасида воқе бўлиш қонуниятини бадиий асар ва ундаги инсон образи таҳлили асосида очиб берди. Яъни, жуфтлик ҳодисалар ўзаро зид ҳолатда диалогиклик касб этгани ҳолда, якка ҳолатида ҳам (Ер, эзгулик, кун, сув каби) ички диалогик структура ва мазмунга эга. Жамиятда (ёки бадиий асар дунёсида) ўзининг муқаррар антиподига эга одам нейтрал ҳолатда ҳам ўзининг ботиний антиподи билан яшайди. ДИАЛОГ НАЗАРИЯСИ “Достойевский диалогининг қолипи жуда оддий: одамнинг одам билан – “мен” ва “ўзга” сифатидаги қарама-қаршилигидир,” деб ёзади бу ҳақда М.Бахтин. Аммо мазкур қарама-қаршилик абсолют маънодаги икки нуқтаи назарни англатмайди. “Мен” “ўзга” билан мулоқотга киришар экан, ботинидаги ғайри қутбни тасдиқлаши, инкор қилиши, алдаши, авраши, унга муножот қилиши, тазарру этиши мумкин. “Ўзга” функциясини эса “мен”дан бошқа барча – Яратгандан тортиб, ота-она, ака-ука, опа-сингил, ёр, дўст, душман, қўшни, устоз, шогирд бажариши мумкин. М.Бахтин диалог назариясининг ўта нозиклиги ва мураккаблиги ҳам шунда. ПОЛИФОНИЯ НАЗАРИЯСИ Олимнинг бу назариясига ҳам Ф.Достойевский ижоди асос бўлган.“Биз Достойевскийни бадиий шакл соҳасидаги улкан кашфиётчилардан бири, деб ҳисоблаймиз. Комил ишонч билан айтамизки, у бадиий тафаккурнинг, биз шартли равишда п о л и ф о н и к деб атаган, тамомила янги типини кашф этди” Полифония истилоҳини М.Бахтин мусиқа назариясидан ўзлаштирган. Полифония бир нечта тенг ҳуқуқли овозларнинг бир пайтда уйғун равишда янграшини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |