М.Бахтин аниқлаган тўртинчи тип ўрта аср Европа рицарь романидир. Рицарь романида ҳам, М.Бахтин хулосасига кўра, юнон романларидагидек авантюр замон шакли етакчилик қилади. Бир қарашда ушбу романларнинг сюжет қолипи ҳам, хронотоп дунёси ҳам ўхшаш. Аммо рицарь романи мана шундай ўхшашликлар негизида қатор янги хусусиятларини намоён этганки, худди шу жиҳатлари билан Европа романи тараққиётида муайян роль ўйнаган. Рицарь романи қаҳрамонлари юнон романидаги қаҳрамонлар каби авантюра қуролига айлантирилмаган. Улар тасодифлар ичра туғиладилар, курашадилар ва ўз бахтларини шунда топадилар (яъни улар том маънодаги авантюр – тасодифлар ичида яшайдиган қаҳрамонлардир). Иккинчидан, юнон романи қаҳрамонлари ўзаро ўхшаш ва шу боис улар ҳақида фақат бир ижодкор, фақат битта асар ёзиши мумкин эди. Рицарь романи қаҳрамонлари эса соф индивидуал қаҳрамонлар бўлиб, улар ҳақида туркум романлар ёзилган. Учинчидан, рицарь романи қаҳрамонлари ҳаракатланадиган хронотоп майдони чегараланмаган. Бу тип роман юнон романидан замон ўлчовлари жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Агар юнон романидаги авантюр вақт бирликлари реал кун, тун, соат, дақиқа билан тенг замонни билдирса, “Рицарь романида замоннинг ўзи ҳам маълум даражада мўжизавийлик касб этади. Замоннинг эртакнамо муболағалашуви рўй беради. Соатлар кун қадар узайса, кунлар лаҳза қадар қисқаради… Умуман, рицарь романида замон билан субъектив ўйин майдонга келади”. Худди шу замон шакли кейинчалик романтизм, символизм, экспрессионизм, сюрреализм вакиллари асарларига ўз таъсирини ўтказган.
Бу тип роман юнон романидан замон ўлчовлари жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Агар юнон романидаги авантюр вақт бирликлари реал кун, тун, соат, дақиқа билан тенг замонни билдирса, “Рицарь романида замоннинг ўзи ҳам маълум даражада мўжизавийлик касб этади. Замоннинг эртакнамо муболағалашуви рўй беради. Соатлар кун қадар узайса, кунлар лаҳза қадар қисқаради… Умуман, рицарь романида замон билан субъектив ўйин майдонга келади”. Худди шу замон шакли кейинчалик романтизм, символизм, экспрессионизм, сюрреализм вакиллари асарларига ўз таъсирини ўтказган.
Do'stlaringiz bilan baham: |