Тошдту электр энергетикаси факультети 173-19 эээ гуруҳи йиғилишининг


Download 1.3 Mb.
bet3/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1070906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
173-19 1-семестр

Қарор қилинди: Мавзуга доир кўриб чиқилган масалалар маълумот сифатида ҳар бир талаба томонидан қабул қилинсин ва тегишли хулосалар чиқарилсин.
Маъсул: 173-19 гуруҳ талабалари.
Мураббийси: Ниёзов Н.Н.

ТошДТУ Электр энергетикаси факультети
173-19 ЭЭЭ гуруҳи йиғилишининг

3 Б А Ё Н Н О М А С И


Тошкент ш. “23” сентябрь 2022 й.




Ўтказилган тадбир мавзуси:
1.“Буюк аждодларга эхтиром”. Абу райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Мухаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фаробий, Абу Наср ал-Фаробий, Абу Махмуд Хўжандий, Хожа Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Қошғарий, Ахмад Югнакий, Хожа Исмоил Бурхоний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо, Али Қушчи қолаверса ҳар бирининг номи тарих зарварақларигаадабий мухирланган самарқандийлар, бухорийлар, насафийлар, хоразмийлар, термизийлар, ҳўжандийлар, шошийлар, фарғонийлар, туркистонийлар, марғилонийлар каби аждодларимиз фаолияти ва эришган ютуқларини ёшларга онлайн равишда тушунтириш ишларини олиб бориш.
2.Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида онлайн тарзда маълумотлар бериб бориш.
Манзил: онлайн.
Қатнашдилар: Гуруҳнинг 23 нафар талабас
Маърузачилар: Гуруҳ мураббийси Ниёзов Н.Н.., гуруҳ сардори Эркинов А.А.
Сўзга чиқдилар: 1. Мураббий Ниёзов Н.Н. талабаларга Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-айлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросини тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.
Миллатимиз номини улуғлаган буюк аждодларимиз ҳақида сўз борар экан, йирик ўзбек адиби, тарихчи, давлат арбоби, етук саркарда, шоҳ ва шоир, Бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини фахр билан эътироф этамиз.
Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида мазкур сана муносабати билан “Буюк аждодларга муносиб эҳтиром” мавзусида илмий амалий анжуман ташкил этилди.Тадбирда таъкидланганидек, халқимизнинг илмий-тарихий меросини чуқур ўрганиш ва ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларда буюк анъаналарга нисбатан ҳурмат туйғусини уйғотишга кўмаклашиш устувор мақсадлардан саналади.
Шоир яратган асарларда миллат тақ­ди­ри, бирлиги, эл-юрт қайғуси, юртни ободонлаштириш, илм, санъат ва адабиётни ривож­лан­тириш масалалари кенг ёритилган. Бундан ташқари, бебаҳо асарларда Ватанга муҳаб­бат, меҳнатга садоқат, ахлоқий юксакликка интилиш, гўзаллик ва мурувват, меҳр-шафқат, шахс эркинлиги, ижтимоий адо­лат учун кураш ғоялари ҳам акс эттирилган. Шу жиҳатдан ҳам инсониятнинг аба­дият­га мансуб буюк фарзандла­ри сафида бу йил таваллудининг 531 йиллиги нишонланаётган улуғ зот ўзининг ўлмас асарлари билан адабиёт гулшанида муно­сиб ўрнига эга.
Олим ва ёзувчиларимизнинг изланишлари натижасида, Бобур шахси ва ижодининг ўрганилмаган жиҳатлари ва очилмаган қирралари дунё нигоҳида намоён бўлди. Унинг ҳаёти ва ижоди неча йиллар ўтсада авлодлар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Даврлар ўтгани сайин буюк аждодимиз қолдирган маънавий мероснинг қадр-қиммати янада ошиб бормоқда. Унинг асарларини ўқиб, темурийлар даври маданий ва ижтимоий ҳаётидан, ўша давр жаҳон халқлари тарихидан ха­бар­дор бўламиз.
Анжуманда сўзга чиққанлар, буюк шоир ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг дунё маданияти тарихида тутган ўрни, сиёсат бобидаги маҳорати ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Унинг маънавий мероси ва алломага бағишланган қатор адабиётлар бугунги кунда ёшларимиз учун ажойиб қўлланма бўлиб хизмат қилаётганини қайд этишди.
Тадбирда коллеж ўқувчилари томонидан “Бобур ижодида адолат ғояси” мавзусида бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
2.Турли масалаларга тегишли равишда юртимизда ва жаҳонда бўлаётган янгиликлар хусусида, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Почта тизимини даромадли сохага айлантириш чоралари мухокама қилинди.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling