Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Январь 2021 10-қисм
Тошкент
Уйқу тўлиқсиз дам олиш ҳолатидир; яъни баъзилар уйқусида юради ҳам ( ойпарастларнинг 
ярим уйқу, ярим тетиклик ҳолатида юриб кетиши, уйқу жараёнида тушдаги ҳодисалар 
бўйича онгсиз равишда ҳаракатланиши тушунилади). Ухлаб ётган одам ҳақида ён атрофига 
нисбатдан умуман ҳеч қандай сезувчанлиги йўқ деб айтиб бўлмайди, чунки астагина 
исмини айтиб чақирганда ёки бўлмаса ўз боласининг йиғисидан ота-она уйғонади.[Рита 
АткинсонЛ., Ричард С.Аткинсон «Введение в психологию» 2000г./ст:208]
Физиологик жиҳатдан уйқу миянинг ва организмнинг спецефик ҳолати бўлиб,умумий 
тананинг деярли ҳаракатсизланиши, ташқи қўзғалувчанликнинг тўлиқ йўқолиши, миянинг 
электр фаоллик ва ўзига хос самотовегетатив реакцияларидир [Под редакцией академика 
РАМН Ткаченко Б.И «Основы физиологии человека»,Санкт-Петербург 1994г./Стр:150-152]. 
Фанга электроэнцефалограмманинг (ээГ) кашф қилиниши, лаборатор анализлари 
миянинг уйқу пайтидаги тўлқинларини 5 фазага бўлинишини келтириб чиқарди. 5-фаза 
кўзларнинг тез ҳаракатини кўрсатади. Кечки дам уйқу давомида:
1-фазада миянинг тўлқинлари амплитудаси камайиб, пасайиб боради;
2-фазада миянинг тўлқинлари бир пайдо бўлиб,бир йўқолади, яъни вақти вақти билан 
амплитуда кўрсатгичлари тезда кўтарилади ва тезда тушиб кетади;
3-4-фазалар секин ва кичик тўлқинлар билан тавсифланади. Бу фазада инсон чуқур 
уйқуга кетади ва кўзларнинг тўлиқ ҳаракатсизлиги кузатилади.
Тун давомида фазалар ҳар хил равишда ўрин алмашиниб туради.Уйқу кўзларнинг тўлиқ 
ҳаракатсизлигидан бошланади ва ўзига бир неча 5-фаза - кўзларнинг тез ҳаракати билан 
циклланади. Туннинг иккинчи ярмида , 5-фаза яққол кўрина бошлаганда 3-4-фазалар қаттиқ 
уйқу пайти бутунлай йўқолади. 8 соатлик уйқу даврида 5-фаза 4-5 маротаба қайталанади ва 
эрталабга яқин, уйғонишдан олдин кўзларнинг тез ҳаракатидан тетиклик даврига ўтади ва 
инсон уйғонади [Н.А.Агажданян «Основы физиологии человека» М:РУДН,2001г./стр:395]. 
Уйқу жараёнида тана деярли фалажланади, фақатгина юрак, диафрагма, кўз мускуллари 
ва силлиқ мускулли органлар яъни ичак мускуллари ва қон томирлари ҳаракатда бўлади. 
Мия эса сенсор ва мотор каналлар фаолиятидан тўлиқ холи бўлади [Hobson, «The Draming 
brain» 1988]. Аммо барибир гигант нейронларнинг ўз ўзидан активланиши ,мия сўғонига 
ахборот бериб туради. Шу гигант нейронларнинг узун аксонлари 2метргача етиб бориши 
мумкин. Шунинг эвазига клиник ўлимни бошидан кечирган кишилар –қандайдир узун, қоп 
қоронғу туннел орқасигача ,ёрқин нургача етиб бора олишмаганлари ҳақида айтишади. 
Туш кўриш уйқунинг 5-фазасида содир бўлиши лаборатор анализ таҳлиллари натижасида 
ўз тасдиқини топди. Бу пайтда кўзларнинг тез ҳаракатланиши жараёнида тажрибадаги 
кишилар уйғотилганда, улар ҳаммаси аниқ ва тиниқ туш кўришганини, 3-4-фазада булганлар 
эса 50% и тушунарсиз, хира туш куришган, қолганлари эса умуман туш кўришмаганини 
айтишган [ Antrobus 1983,Cavallero et al 1992, Foulkes & Schmith 1983].
Туш кўриш онгнинг ўзгарган шакли бўлиб, фантазия ва образларнинг вақтинча реал 
ҳаётий воқеаларнинг драматик қўшилишидан ҳосил бўлган уйқудаги ҳодисалардир. 
Аммо, негадир инсониятга, нима учун кишилар уйқу жараёнида образли тушлар кўриши 
қизиқтиради ва бу борада кўпгина изланишлар олиб борилган. Умри давомида ҳеч қандай 
туш кўрмаган инсонни тушларни ўрганувчи лабораторияга киритилганда ва уйқунинг 
5-фаза даврида уйғотилганда, киши туш кўрганини сўзлашга киришади. Кимки, «Мен 
умуман туш кўрмаганман» -деса, билингки, у «Мен тушларимни умуман эслай олмайман» 
-дегани бўлади.Олимлар бу борада 2 та гипотезани олға сурадилар; бири тушини 
элолмайдиганларнинг, тушидаги ҳодисаларни шунчаки хотирасига турмаганига йўйсалар, 
кейингисини 5- фазадаги кўзларнинг тез ҳаракати жараёнида бирдан англайолмаган ҳолда 
уйғониб кетишлари эвазига , қаттиқ ухлайдиганларданда кўра яхши эслай олишлари мумкин 
бўлади[ Hobson 1988, Koulack& Goodenough 1976].
Тушда ҳодисалар шунчалик ёрқин ва ҳиссиётли бўлиши мумкинки, бу инсонни реал 
хаётда бўлгандай таассурот қолдириши мумкин. Ҳозирги кунда тушларни сомнология, 
онейрология ва гипнология фанлари ўрганади[ Felomena.com]. 
Онгсизлик назарияси асосчиси З.Фрейд фикрича « Туш кўриш бу –орзу ва хоҳишларнинг 
ушалишига йўналган ижобат йўлларидир», бунда у тушлар хоҳишларни очиши, орзуларнинг 
рўйобга чиқиши, эҳтиёж ва хаёлларнинг онгсизликдан онг чегарасигача етиб боришини 
назарда тутади. Инсон ич ичида сақлаб юрган яхши, ёмон фикрлари ва ўйлари тушларда 
намоён бўлади.


135

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling