Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Самандарова Гулрух Искандаровна
Бухоро давлат университети ,талаба
Телефон:+998(93)0815659
Samandarova.2017@mail.ru
Аннотация: Мақолада уйқунинг физиологик ҳолатларига кўра фазаларининг тафсиф-
ланиши, уйқу стадияларининг психологик таъсирлари ва кўзларнинг тез ҳаракати (КТҲ) 
фазасида туш кўриш жиҳатлари ёритилган. Туш куришнинг инсон хаётидаги урн и ва 
мохияти.
Калит сўзлар: уйқу, туш кўриш, электроэнцефалограмма (ээГ), кўзларнинг тез 
ҳаракати (КТҲ), кўзларнинг тўлиқ ҳаракатсизланиши, тетиклик ҳолати, онг, онгсизлик, 
онейрология, гипнология, сомнология, парадоксал уйқу.
ЗНАЧЕНИЕ СНА И СНОВИДЕНИЙ В ЧЕЛОВЕЧЕСКОЙ ПСИХИКЕ.
Самандарова Гулрух Искандаровна
Бухоро давлат университети ,талаба
Телефон:+998(93)0815659
Samandarova.2017@mail.ru
Аннотация: В статье характеризована физиологические фазы сна, психологиче ско е 
воздействие стадий сна и освящена особенности сновидений во время быстрого движения 
глаз (БДГ). Место и значение сновидения в жизнидеятнльности человека.
Ключевые слова: сон, сновидение, электроэнцефалограмма (ээГ), быстрое движение 
глаз (БДГ), не быстрое движение глаз (НБДГ),бодрствование, сознание, бессознательное
онейролгия, сомнология, гипнология,
парадоксальный сон.
Уйқу организмнинг физиологик ҳолати бўлиб, ўзига хос «томрзланиш» жараёнидир. 
Туш кўриш ҳақида эса миянинг нормал фаолияти дейиш мумкин.
Инсоният ҳамиша уйқу ва туш кўриш ҳақида узоқ йиллар кўпгина саволлар гирдобига 
қолиб кетган. Ибтидоий давр одамлари туш кўришни ўзига хос, инсонга боғлиқ бўлмаган 
мўжизавий илоҳий мавжудот , худолар ва шайтонларнинг очиқдан очиқ йўлланмаси дея 
тушунишган. Улар учун тушнинг муҳим моҳияти , туш кўрувчининг келажаги ҳақида 
сўзлашига ишонишаган.[З.Фрейд, «Толкование сновидений»,1900г/издание 8е расширен-
ный доп. М:ООО «Фирма СТД»2005г. Ст:1]. Ⱪадимги давр файласуф, мутафаккирлари 
инсон организмини уч ҳолатга бўлишган: тетиклик, уйқу ва туш кўриш ҳолатларидир. 
Машҳур Ғарб файласуфи Арастунинг фикрича « Уйқунинг табиатига кўра: борлиқда туш 
кўрмайдиган инсон мавжуд бўла олмайди. Кимки, ушбу ҳодисанинг туб моҳиятига етиб 
борса, шунда миясининг сирларини англаб етади» -деб айтган [Felomena.com].
Арастунинг фикрлари натижасида туш кўриш психологиянинг объектларидан бири-
га айланди. Мутафаккир ибтидоий давр одамлари тушунчаларига қарши туш кўриш ҳеч 
қандай худонинг йўлланмаси ва илоҳий мўжиза эмас, аксинча шайтоний ҳолат , яъни та-
биатнинг шафқатсизлигини таъкидлайди. Туш кўриш инсон руҳиятининг ва илоҳиётнинг 
қонуниятлари ҳосиласи деб билган. Илк бор Арасту уйқу пайтида туш кўриш ҳолатидаги 
танада қўзғалувчанликнинг баъзи бир кўринишини кузатган. .[З.Фрейд, «Толкование 
сновидений»,1900г/издание 8е расширенный доп. М:ООО «Фирма СТД»2005г. Ст:12-13].
Тиббиётнинг буюк физиолог намоёндаларидан бири И.П.Павлов бош миянинг 
пўстлоқ қисмида «тетиклик маркази»ни аниқлаган ва қандайдир «уйқу маркази» борлиги 
мумкинлигига ишонган, лекин бош миянинг пўстлоқ қисмида фақатгина тормозловчи 
механизмлар мавжуд ва улар нерв ҳужайраларининг (нейронларнинг) ишини сусайтиради 
ва ланжлтик ҳолатига олиб келади, секин асталик билан организмни чуқур уйқу жараёнига 
элтади.


134

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling