Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Тошкент ИСЛОМ ДИНИДА ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРГА ОИД


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Тошкент
ИСЛОМ ДИНИДА ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРГА ОИД
АҲКОМЛАР ТАҲЛИЛИ
Ҳ.Жўраев
husanbek_021@mail.ru
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг
“Оналардаги ички зиддиятларнинг 
бола психик ҳолатига таъсирини 
психологик негизлари” лойиҳаси доирасида
Аннотация: Мазкур мақолада ислом динида кўрсатилган фарзанднинг ота-онаси 
олдидаги бурчлари, вазифалари таҳлил қилинган. Ота-оналик ҳуқуқини қозониш 
йўллари, оила аъзоларининг масъулиятлари ёзилган. Мавзуни ёритишда расмий статистик 
маълумотлардан ҳам фойдаланилган.
Калит сўзлар: Оилавий муносабат, ҳукмлар, ота-она ҳаққи, холис хизмат, неъмат, тар-
бия, соғлом оила.
Ота-она кексалик ёшига етганларида фарзандларнинг, аввало, хуш муомаласи, яхши 
муносабатига эҳтиёж сезадилар. Кейин эса, моддий таъминот ва жисмоний кўмакларига 
суянадилар. Мамлакатимизда қария ва ногиронлиги бўлган катта ёшдаги шахслар учун 
интернат уйларида яшайдиганлар сони 2016 йилда 5940 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич 
2019 йилга келиб 6667 тага етган, яъни, қарийб 13%га кўпайган. Фарзанд ота-она учун 
Аллоҳнинг неъмати, инояти, берган мададидир. Бу борада “Нуҳ” сурасининг 12-оятида 
“сизларга мол-дунё ва фарзандлар билан мадад берур...”, деб ёзилган. Оятдан фарзанд-
нинг ота-онаси олдидаги масъулияти вожиб даражасида эканлиги тушунилади. Бу билан 
фарзанд савобга ва охиратда мукофотларга эришади. Буни тушунган фарзанд ота-онасига 
ғамхўрлик қилади, уларни бегоналарнинг қўлига топшириб кетмайди. 
Ислом динида ҳеч кимнинг ҳаққи ота-она ҳаққидан кўра кўпроқ айтилмаган, улар учун 
васият қилингандан кўра кўпроқ васият қилинган нарса ҳам йўқ. Қуръони Карим ва ҳадиси 
шарифда фарзанд ота-онани эъзозлаши, уларга чексиз яхшиликлар қилишга буюрилган. 
“Исро” сурасининг 23-оятида “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва 
ота-онага яхшилик қилишни амр этди”, деб ёзилган. Бу оят билан Аллоҳ таолога ва ота-
она учун ибодат қилиш фарз бўлгани каби, банда ота-онага яхшилик қилишга ҳам бую-
рилган. Бундан ота-онага яхшилик қилишнинг улуғ амал эканлиги тушунилади. Оятнинг 
давомида “уларга “уфф!...” дема ва уларни жеркима” дейилган. Бу кичик сўз бўлиб, икки 
маъноси бор. Биринчи маъноси, ота-онага “уфф!” дейишлик билан беҳурмат қилмаслик 
бўлса, иккинчи маъноси, ота-она олдида “уфф!” дема, фарзандим оғир аҳволга тушиб 
қолибди, деб озорланмасинлар, деганидир.
“Жаннат оналар оёғи остидадир”. Мажозий маънодаги мазкур ҳадисдан фарзанд, авва-
ло, онага эътиборли бўлиши кераклиги тушунилади. Бу ерда жаннатдан мурод Аллоҳнинг 
розилиги, оёқдан мурод онанинг розилгидир. Демак, бу ҳадисдан Аллоҳнинг розилигига 
онанинг розилиги билан эришиш мумкинлиги ва шу сабаб билан жаннатга кириш имкони-
яти борлиги тушунилади. Она ҳомиладорлик вақтидан бошлаб нафсига хуш келадиган кўп 
неъматлардан фарзанди учун воз кечиб, унга умрини бағишлайди. Онага бундай меҳрнинг 
берилиши Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳматидир. Онага қилинадиган хизмат холис 
хизматдир. Она муслима бўлмаса ҳам ҳурмат қилган ва хизматида бўлган киши икки дунё 
саодатига эришади. “Луқмон” сурасининг 15-оятида “...Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да) 
дунёда яхши муомалада бўлгин...” дейилган. Ота-она мусулмон бўлмасалар ҳам уларнинг 
моддий ва маънавий таъминотларига оид ҳуқуқлари ислом динида ўзгаришсиз қолади. 
Оятдаги ҳукм эътиқодлар сабабли оиладаги муносабатларнинг бузулмаслиги учун хизмат 
қилади.
“Аҳқоф” сурасининг, 15-оятида Аллоҳ таоло “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга 
буюрдик. Онаси уни (қорнида) қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга 
ҳомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. Бас, қачонки, у вояга етиб, 
қирқ ёшга тўлганида: «эй, Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр 
қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ этгин ва мен 


17

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling