Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»
Download 3.13 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 1 qism
Январь 2021 10-қисм
Тошкент Бу борада “Наҳл” сурасининг 58-оятида “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетар”, деб ёзилган. Оятда фарзанднинг жинсидан норози бўлмасликка чақирилган. Бу чақириқ бола олдиришнинг олдини олиш учун хизмат қилади. Фарзанднинг моддий таъминоти ва саломат вояга етишида, шаръан ота масъул ҳисобланса-да, сара фатволарни жамлаб ёзилган “ал-Жомиъ ал-Важиз” асарида бу масалада онанинг ўрни ва масъулияти ҳам катта эканлигига эътибор қаратилган. Айниқса, отадан маҳрум бўлган гўдакларга она меҳрининг зарурлигига муаллиф томонидан урғу бериб ўтилган. Жумладан, асарда шундай дейилади: “Онаси фарзандининг (она сути би- лан озуқаланадиган) соғлигига шикаст етиши ёки оч қолиши хавфи бўлса, у аёл рўзасини очиши мумкин, агар боланинг отаси бўлмаса. Агар боланинг отаси бўлса, отаси боланинг оч қолмаслигини таъминлаб бериши керак бўлади”. Бу ўринда фарзанднинг соғлом тар- бия топишининг зарурати айрим ҳолларда ибодатни вақтинчалик тарк этиш мумкинлиги шаръий фатво сифатида асарда кўрсатиб берилган. Статистик маълумотлар Ўзбекистонда никоҳланганларнинг қарийб 10%и ажрим билан якунланганлигини кўрсатган. 2019 йилда ажрашган оилаларнинг умумий болалар сони жами 31389 тани ташкил этган. Ўзбекистонда Ота-она қармоғисиз қолган болалар ва ўсмирлардан жами аниқлангани 2016 йилда 7526 та бўлган, 2019 йилда эса 13597 тага етган. Фоиз ҳисобида, қарийб 81%га кўпайган. Фарзанд тарбияси муҳим вазифалардан ҳисобланиб, волидаларига бўлган муносабати, ота-онанинг ўзига ҳам боғлиқ. Авлодларни илмли, одобли, маънан комил инсон этиб тар- биялаш, жамият, халқ, давлат равнақи ва мустақиллигининг давомийлигига сабаб бўлади. Доно халқимиз нақлида айтилганидек, “нимани эксанг, шуни ўрасан”. Хулоса ўрнида қуйидагиларни айтиш мумкин: 1. Ислом динидаги ота-она ва фарзанд муносабатларига оид ҳукмларни қуйидагича таснифлаш мумкин: -ота-онани ўз ҳолларига ташлаб қўймаслик, уларнинг таъминотлари фарзанд учун во- жиблиги. -ота-онага яхшилик қилиш, улар билан чиройли муносабатда бўлиш масъулияти. -ота-она вафот этганларидан кейин ҳам улар олдидаги бурчларини бажариш. -фарзандни ўз ҳолларига ташлаб қўймаслик, таъминоти ота-она учун вожиблиги. -фарзанднинг таълим-тарбиясидаги ота-она масъулияти. 2. Оиланинг ҳар бир аъзоси муайян вазифаларда масъулдир. Бу йўл билан оилалардаги муносабатлар, функциялар тартибга солинган тизим шаклланганишини тушуниш мумкин. Мазкур тизим жамиятга ўз-ўзини бошқариш, назорат қилиш ва ривожланиш имкониятини беради. 3. “Соғлом оила – соғлом жамият” сиёсатини олиб бориш, нотинч ва муаммоли оила- ларга манзилли кўмаклашишни ташкил этишда миллий қадриятларимиздаги ота-оналар масъулиятини аниқ белгилашга оид маълумотлар маънавий, тарбиявий омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси. Статистик тўплам. Йиғма- ахборот ишлари бошқармаси. – Тошкент, 2020. – 239 б. 2. Қуръони карим маънолари таржимаси. Таржимон ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур. www.ziyo.uz кутубхонаси. – 483 б. 3. Абу Ҳомид Ғаззолий. эй фарзанд. – Тошкент: Мовароуннаҳр, – 2005. – 54 б. 4. Ҳ.А.Жўраев. Муҳуммад Кардарий “ал-Жомиъ ал-важиз” асарининг XIV-XV асрлар Мовароуннаҳр диний-ижтимоий ҳаётидаги ўрни. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) олиш учун ёзилган диссертация. – Тошкент. – 2020. –142 б. 5. Аёллар ва эркаклар. Статистик тўплам. Йиғма-ахборот ишлари бошқармаси. – Тошкент, 2020. – 275 б. 6. Муҳаммад Кардарий Баззозий Хоразмий. ал-Жомиъ ал-Важиз. – Истанбул: Сулаймония №158. – 1018 в. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling