Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»
Download 3.13 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 1 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Январь 2021 10-қисм Тошкент ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ АНЪАНАЛАР ВОСИТАСИДА МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ БАДИИЙ-ЭСТЕТИК РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА
- ХОСЛИКЛАРИ Н.С.Шайзакова Термиз давлат университети ўқитувчиси Телефон: + 998977702191 shayzakova@mail.ru Аннотация
- Калит сўзлар
Январь 2021 10-қисм
Тошкент beriladi. Masalan, “TU-104” samolyot 1/3 minutda 5 km uchadi. 1 minutda necha km uchadi? 1/3 qismi 5 km bo‘lgan son necha? 5*3=15 km Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati 1, Jumaev M.E. Matematika o‘qitish metodikasi. T:. “Turon-Iqbol” 2016 yil. 426 b. 2.Jumaev M.E, Tadjieva Z.G‘. Boshlangi’ch sinflarda matematika o‘qitish metodikasi. T:. “Fan va texnologiya” 2005 yil. 3. Jumaev M.E, Boshlangi’ch sinflarda matematika o‘qitish metodikasidan praktikum. T:. “O‘qituvchi” 2004 yil. 4. Jumaev M.E, Boshlang‘ich sinflarda matematika o‘qitish metodikasidan laboratoriya mashg‘ulotlari. T:. “Yangi asr avlodi” 2006 yil. 5. Tadjieva Z.G‘., Abdullaeva B.S., Jumaev M.E., Sidelnikova R.I., Sadikova A.V. Metodika prepodavaniya matematiki. T.:Turon-Iqbol, 2011. 336 6. Axmedov M., Abduraxmonova N.,Jumaev M.E. Birinchi sinf matematika darsligi metodik qo‘llanma. T:. “Turon iqbol” 2008 yil., 154 Январь 2021 10-қисм Тошкент ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ АНЪАНАЛАР ВОСИТАСИДА МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ БАДИИЙ-ЭСТЕТИК РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ Н.С.Шайзакова Термиз давлат университети ўқитувчиси Телефон: + 998977702191 shayzakova@mail.ru Аннотация: Ушбу мақолада мактабгача катта ёшдаги болаларни ижтимоий-маданий анъаналар воситасида бадиий-эстетик ривожлантириш, ижтимоий-маданий анъналарнинг ҳар бир тури шахснинг ҳар томонлама ривожланиши нуқтаи назаридан яққол устунликлари тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилган. Калит сўзлар: бадиий образ, адабий асар, ижтимоий-маданий анъаналар, ижодий мустақиллик, эмоционал-ифодали ижро, хореграфик томоша. Инсоннинг маънавий маданиятида ижтимоий-маданий анъаналар алоҳида муҳим ўрин эгаллайди. Ижтимоий-маданий анъаналар эса мусиқа ва рақс орқали ўзининг жозибасини янада ёрқинроқ намоён қилади. Санъатнинг энг қадимий турларидан бири бўлган мусиқа ва рақс санъати ҳар доим халқнинг анъаналари, урф-одатлари, турмуш тарзини акс эттир- ган. Бир неча минг йиллар олдин яратилган қоятошлардаги суратларда ҳам рақсга туша- ётган одамларнинг тасвирлари учрайди. Аммо жамият ўзгариши билан мусиқа ва рақс санъати ҳам ўзгариб борди. XX аср ўзи билан янада замонавийроқ техника, мусиқа ва рақс санъатида янгича муносабатларни пайдо қилди. Мусиқа ва рақс чиройли томошаларнинг орасида кўпроқ оммалашгани билан ажралиб туради. У инсоннинг маънавий-ахлоқий салоҳиятини, унинг гўзаллигини, табиат дунёсининг мукаммаллиги ва у билан уйғун му- носабатни қадрлаш қобилиятини очиб беради. Айниқса, рақс маданият ва санъатнинг тур- ли-туман соҳаларини қамраб олади. Рақс – бу мусиқа, бадиий образлар, адабий асарлар билан уйғунликда ҳаракат қилиш санъатини бирлаштирадиган, кўп қиррали санъат тури ҳисобланади. Ушбу шартнинг ўзига хослиги ижтимоий-маданий анъналарнинг барча турларидан (фольклор, байрамлар, урф-одатлар, миллий мусиқа ва рақс) узвий фойдаланишдан ибо- рат. Ижтимоий-маданий анъналарнинг ҳар бир тури шахснинг ҳар томонлама ривожла- ниши нуқтаи назаридан яққол устунликларга эга. Бироқ уларни умумлаштириб турувчи асос мусиқа ва рақсда янада яққол намоён бўлади. Чунки ижтимоий-маданий анъаналарни ўтказиш мусиқа ва рақссиз амалга ошмайди. Шу ўринда 2020 йил январь ойидан бошлаб мактабгача таълим ташкилотларида хореограф лавозими ҳам жорий этилди. Бу ҳам мак- табгача таълим ташкилотларида болаларни ижтимоий-маданий анъаналар, шу жумладан, миллий ва жаҳон мусиқаси ҳамда рақс сирлари билан таништириш, уларда Давлат тала- бларида белгиланган компетенцияларни таркиб топтириш учун хизмат қилади. Таълим мазмунини танлашнинг асосий воситаси – бу репертуардир (ўқув материали). У юқори даражадаги мазмун, шунингдек, етарли ҳажм ва хилма-хилликни ўзида мужассам этиши керак. Педагог ишининг бир қисми бўлган репертуар танлаш таълимнинг мақсади ва вазифа- лари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, қуйидаги асосларга таянади: - бадиийлик ва қизиқарлилик; - педагогик мақсадга мувофиқлиги ва тарбиявий ишларни ҳисобга олиниши; - ижодий мустақиллик принципи ва хореографияда ўқитишни ривожлантириш концеп- цияси асосида мустақил фаолиятни режалаштириш; - юқори бадиий аҳамиятлилик, мактабгача ёшдаги боланинг индивидуал хусусиятлари- ни (қобилиятлари, билимлари, малакалари, кўникмалари ва бошқалар) ҳисобга олиниши; - дунёқараш йўналиши ҳамда ривожланишнинг узоқ ва яқин истиқболлари; - рақс санъатининг ҳақиқий ривожланиш йўлини очиб берадиган тарихийлик принципи. Қуйидагилар мактабгача катта ёшдаги болаларнинг самарали ва барқарор бадиий-эсте- тик ривожланиши учун рақс репертуарининг манбаи бўлиб хизмат қилиши керак: адабий асарлар (эртаклар, ҳикоялар, шеърлар), мультфильмлар, болалар учун фильмлар, болалар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling