Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»
Download 3.13 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 1 qism
Январь 2021 10-қисм
Тошкент қўшиқлари, табиат образлари, халқ ижодиёти, атроф-муҳит ва одамларнинг ижтимоий ҳаёти, турмуши, болалар ўйини, дўстлик ва спорт мавзулари. Шунингдек, мактабгача катта ёшдаги болалар томонидан идрок этилиши ва пластик тарзда ижро этилиши мумкин бўлган, уларнинг фантазия ва моторикаларини фаоллашти- радиган, рақс ҳаракатларини эмоционал-ифодали ижро этишга чорлайдиган бадиий-сифат- ли мусиқани танлашга эътибор қаратиш керак. Мусиқани танлашда хореграфик томоша- нинг тури ва жанр хусусиятлари, унинг мазмуни, мавзуси, ғояси, лексик материали, рақс образларининг мавжудлиги ва хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Болаларни рақс репертуари билан таништириш, уларнинг маълум лексик материални ўзлаштириши, ижро маҳорати ва ижодий кўникмаларининг шаклланиб боришига қараб амалга оширилиши керак. Дастлабки босқичда ўйин элементлари устунликка эга бўлган оддий ва ҳаммабоп сюжетларда яратилган рақсларни ўрганиш устунлик қилиши керак, чунки ўйин, дидактика нуқтаи назаридан, муайян амалий вазиятларни имитация қилувчи таълим фаолияти шакли ҳисобланади. Мусиқий-ҳаракатланиш тажрибаси яхшиланиши ва рақс ҳаракатлари заҳираси ортиши сайин, ижронинг сюжетли-маъновий ва мазмунли жиҳатларини мураккаблаштириб бориш керак: замонавий мультфильмлар ва болалар қўшиқларининг саҳналаштирилиши асосида яратилган сюжетли рақслардан фойдаланиш. Болаларнинг ҳаётий тажрибасига яқин мав- зулар, репродуктив ва продуктив методларнинг комбинацияси нафақат ижро маҳоратини мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга, балки боланинг ўзини намоён қилиши, ижодий салоҳиятини очиб беришга ва болалар жамоасида дўстона ижодий муҳитни яратишига ёрдам беради. Болаларни халқ репертуарининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш хороводни ўрганишдан бошланиши керак. Мавзуларнинг турли-туманлиги, кўп жанрлилиги, хоровод- ларнинг ҳаммабоплиги ва оммавийлиги кўплаб таълим-тарбиявий вазифаларни (миллий, ахлоқий, меҳнат, эстетик тарбия, билим орттиришда фаолликни ривожлантириш ва ҳ.к.) ҳал этишга ёрдам беради, бу эса ушбу рақс шаклларининг мактабгача ёшдаги болаларнинг бошқа фаолият турларига интеграциялашувига олиб келади. Хореография воситалари ёр- дамида миллий маданиятни англаш ёш авлоднинг маънавий, юқори даражадаги ахлоқий шахсини шакллантиришда универсал ва самарали омил ҳисобланади. Болаларни миллий рақсларни (кундалик ва сюжетли) ижро этишга жалб қилиш бола- ларнинг мусиқий-ҳаракатланиш тажрибасини бойитади, мактабгача катта ёшдаги бола- ларнинг гендерли хусусиятларини (ўғил ва қиз болаларда ҳаракатларнинг фарқи) ажратиб кўрсатади. Мактабгача катта ёшдаги болалар репертуарига классик рақслар, халқ рақслари элемент- лари, миллий асосга қурилган замонавий рақс элементларини киритиш керак, бу рақс сура- тининг хилма-хиллиги тўғрисида тасаввурни шакллантириш, қайта сафланиш қобилияти, ўз танасини эркин бошқариш қобилиятини ривожлантириш, рақс ҳаракатларини ифодали ва эмоционал бажаришга имкон беради. Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг таълим жараёни мазмуни ва уни ташкил қилиш бўйича меъёрий ҳужжатларда хореография мажбурий соҳа ҳисобланмаслигига қарамасдан, хореографик таълим фаолияти замонавий мактабгача таълим амалиётида кенг тарқалиб келмоқда ва қўшимча таълим сифатида ўқув-тарбиявий жараёнига киритилиб келинмоқда. Бу мактабгача таълим ташкилотларида болаларни бадиий-эстетик ривожлантириш тизи- мида педагогик инновацияларни жорий этиш, мактабгача таълимнинг асосий умумтаълим дастурининг таълим соҳалари билан интеграцияси, мактабгача ёшдаги болаларнинг ба- диий-эстетик маданияти соҳасидаги манфаатларини амалга ошириш, болаларнинг таби- ий ҳаракатланиш фаоллигини қондириш ва уларнинг жисмоний ривожланишидаги кенг тарқалган оғишлар профилактикасига (гавда тутишини бузилиши, ясси товонлик, семи- риш ва ҳ.к.) боғлиқ. Мактабгача катта ёшдаги болаларда бадиий-эстетик маданиятни шак- ллантириш ва тарбиялаш қўшимча таълимнинг педагогик назария ва амалиётнинг устувор йўналиши ҳисобланади, чунки айнан шу ёшда тизимли ҳаракатланиш фаоллигига бўлган қизиқиш, мотивация ва эҳтиёж шаклланади. Хореографик фаолият боланинг эстетик та- ассуротларининг бой манбаи ҳисобланиб, унинг бадиий “Мен”ини шакллантиради ва бир вақтнинг ўзида танани ҳар томонлама ривожлантиради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling