Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»
Download 3.13 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 1 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотатция
- Тянч тушунча ва сўзлар
Январь 2021 10-қисм
Тошкент ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ Зухра Ҳайдарова Тошкент шаҳар юридик техникуми ўқитувчиси Телефон:+998996476210 haydarovazuxra@gmail.com Аннотатция: Маълумки, ҳар қандай халқнинг анаъна, урф-одатлари агар шу халқ, миллатнинг тараққиётига хизмат қилар экан у энг муҳим қадриятларга айланади. Ва шу қадриятларни авайлаб асрашга ҳаракат қилинади, чунки улар халқ маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшади. Мазкур мақолада муқаддас ислом динининг ҳаққонийлиги ва поклигига, инсонпарварлигига ва албатта бағрикенглигига, шу билан бирга ҳаёт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъанларни аждодларга етказишидаги ўрни ва аҳамияти беқиёс экалигига асосий эътибор қаратилади. Шунингдек, ТОшкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш ва ислом цивилизацияси ривожи учун беқиёс хизмат қилган буюк аждодларимизнинг бой илмий маънавий меросини ёш авлодга етказиш учун қилинаётган савобли иш эканлиги алоҳида таъкидланади. Тянч тушунча ва сўзлар: Дин, маданият, жаҳолат, Ислом конференцияси ташкилоти (АЙСЕСКО), ҳадис, миллий ғоя, анъана, урф-одат, эзгуликни тараннум этувчи ғоя, маънавий мерос, маънавий баркамол авлод, цивилизация, “Саҳиҳий Бухорий” Маълумки, халқимиз ислом дини ва маданияти ривожига, миллий қадриятларни авайлаб- асрашга азалдан беқиёс ҳисса қўшиб келади. Маънавитяни юксалтиришдаги асосий мезонлардан бири, қудратли омил бўлиб келаётган ҳам, ҳаёт маъносини англаш, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб келаётган ҳам муқаддас динимиздир. Шу боисдан ҳам, бутун дунёда ислом динига бўлган қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг тарафдорлари ва хайрихоҳлари тобора кўпайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бунинг сабабини “Жаҳолатга қарши маърифат ва таълимни кучайтириш орқали курашиш, шу асосда башарият фаравонлигини тарғиб қилиб, инсонларни эзгуликка даъват этиш йўлида . . . муқаддас исло динмиз бизга айнан шуни ўргатади ва ўйлайманки, бундай ёндашув бугунги давр талаби бўлиб қолади” 1 , деб таъкидланади. Дарҳақиқат, муқаддаса динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Нуфузли халқаро ташкилот бўлмиш Ислом конференцияси ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси – АЙСЕСКО томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши улкан тарихий-маданий ва сиёсий аҳамиятга эга воқелик бўлди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Биричи Президенти И.А.Каримов шундай изоҳ берган эди: “Бугун биз гувоҳ бўлиб турган юксак эътироф, аввало, ана шу аждодларимизнинг таббарук номлари ва қолдирган меросига, ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига берилган муносиб баҳо десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз” 2 . Ана шу юксак эътироф ва ишонч, буюк даҳоларимизнинг бебаҳо мероси ҳамиша бошимизни баланд, қаддимизни тик қилади, бағри кенг ўзбек миллатининг келажаги буюк давлат қуришида, ўз иймони, эътиқодлари, маънавий руҳлари билан қўллаб-қувватлаб олға етаклайди. Тарихнинг ўтган қисқа даврида биз эзгу мақсадларга эришишда, миллий қадриятларимиз 1 Ш.М. Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – Б. 418. 2 Ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасининг юксак эътирофи. Президент Ис- лом Каримовнинг “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги мухбирига берган интерьвюси. Ўзбекистон овози, 2007 йил 24 февраль |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling