Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Январь 2021 10-қисм
Тошкент
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМИ
Урозова Райхон Абдиалимовна
Яккабоғ туман 8- мактабнинг 
бошланғич синф ўқитувчиси 
Аннотация. Мазкур мақолада дарс ўтиш жараёнида технологик хаританинг қанчалик 
муҳим ва аҳамиятга эга эканлиги кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар. Технологик харита, лойиҳалаштирилган дарс, мотивация.
Дарс таълим жараёнининг энг асосий қисми ҳисобланади. Дарс орқали ўқитувчи 
ўқувчиларга янги материал юзасидан билимлар беради ва ана шу эгаллаган билимларини 
ҳаракатга келтириб, кўникма ва малакага айлантиришни, ҳаётга тадбиқ этишни ўргатади.
Шундай экан ўқитувчи дарснинг мазмунини, уни ўқувчига етказиш йўллари, усулла-
ри, шакллари, воситаларини олдиндан белгилаб олиши ва бундан эришиладиган нати-
жаларни аниқлаб олиши лозим. Дарсдан кўзланган мақсад ва ундан эришилган натижа 
бир хил бўлсагина, дарс самарали деб ҳисобланади. Ўқувчининг хоҳиши, қизиқиши ва 
эҳтиёжларини инобатга олиб, таълим марказига ўқувчи шахсини қўйиб, унда мотив ҳосил 
қилишга йўналтирилган ва натижаси кафолатланган яхлит ҳолатдаги дарсни ташкил этиш 
учун дарс жараёнинини лойиҳалаштириб олиш керак.Бунинг учун ўқитувчи дарснинг тех-
нологик харитасини тузиб олиши мақсадга мувофиқ бўлади. Технологик харитада ўқув 
жараёнининг босқичлари кетма-кетликда ва изчилликда берилади. Технологик харита 
орқали дарс жараёнини шундай жойлаштирилиши керакки, дарсдан кўзланган мақсадга 
эришиш йўллари, таълим берувчи ва таълим олувчининг фаолияти, улардан кутилаётган 
натижалар тўлиқ акс эттирилиши лозим.
Лойиҳалаштирилган дарс асосида ўқитувчи дарс жараёнини бошқариш йўлларини 
ҳам белгилаб олади. Янги материални ўқувчилар қандай ўзлаштирганликларини назорат 
қилади ва бу назорати замирида ўқувчилар фаолиятини баҳолаб олади. Ана шу баҳолаш 
натижасида билим бериш ва билим олиш фаолиятини текшириб, кўзланган мақсад нечоғли 
амалга оширилганлигини аниқлайди.
Лойиҳалаштиришлаган дарснинг технологик харитасини тайёрлаш учун ўқитувчи 
қуйидаги тайёргарлик босқичларини бажариши тасвия қилинади:
-дарснинг мавзусини аниқлаш;
-дарснинг мазмунини аниқлаш;
-бериладиган назарий ва амалий билимларни белгилаш;
-мавзуда акс этган таянч сўз ва атамаларни аниқлаш ва рўйхатини тузиш;
-мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш;
-ўқув жараёнининг ихчамлатирилган мазмунини тайёрлаш;
-билим ва тушунчаларни эгаллаш, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш учун 
сарфланадиган вақт бирлигини аниқлаш(вақтни тақсимлаш);
-дарснинг мақсадига кўра натижалани белгилаш;
-натижаларни олиш учун машқ ва топшириқлар, мустақил ишлар тизимини ишлаб чиқиш.
Технологик хариталарнинг тайёрланиши дарс турига боғлиқ. Шунга кўра технологик 
хариталар турлича тайёрланиши мумкин. Технологик харита асосида лойиҳалаштирилган 
дарсдан қуйидаги натижаларга эришилади. Ўқувчилар томонидан:
-таълим олувчилар таълим берувчиларнинг тайёр билимлари билан чегаралиганиб 
қолмасдан мустақил билим эгаллайдилар;
-фанга бўлган қизиқишлари кучаядилар;
-мустақил, эркин, танқидий, ижодий фикрлайдилар;
-доимий изланадилар;
-ўз қобилиятларини ривожлантирадилар;
-ўзига ишониш ҳисси уйғонади;
-ўз фаолиятларининг натижаларини таҳлил қиладилар;
-ўз-ўзларини назорат қиладилар ва баҳолай оладилар;
-ўз билимларини бир тизимга сола оладилар.
Ўқитувчи томонидан:


75

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling