Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Январь 2021 10-қисм
Тошкент
СИНФДОШЛАРДА КУЗАТИЛАДИГАН БУЛЛИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА 
КОРРЕКЦИЯСИ
ГУЛДУ. Педагогика ва Психология йўналиши
2-босқич магистранти Янглиш Қаршиева Абдували қизи 
Tелефон: 99 899-349-13-55
Аннотация: Ушбу мақола ўқувчи ёшлар орасидаги зўравон (яъни буллинг)лар 
ўрганилиб, бундай ўқувчилар хулқ-атворига ижобий таъсир этиш йўлларига бағишланади 
ҳамда уларнинг хулқ-атворидаги камчиликланрни коррекция ва профилактика қилишда 
мактаб амалиётчи психологларига қўл келади. 
Калит сўзлар: Буллинг, коррекция, профилактика, хулқ-атвор, психолог, педагог.
Умумий ўрта таълим ўқувчиларини ҳали тўла маънода руҳий, психологик, жисмо-
ний ҳамда ғоявий-мафкуравий жиҳатдан шаклланган деб бўлмайди. Ўқувчининг ёш ва 
якка тартибдаги хусусиятларини инобатга олган ҳолда эҳтиёткорлик билан муносабатда 
бўлиш талаб этилади. Шунга мувофиқ “... фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш 
қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш-таълим-
трбия соҳасининг асосий мақсади ...” ҳисобланади [ 1.61 б]. 
Ўқувчиларнинг маънавий олами ва тафаккурини замонавий билим, кўникма ҳамда 
малакалар билан бойитиш, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашнинг етакчи 
омилидир. Болаларни ўз қобилиятларини намойиш этишлари учун мактабларимизда барча 
шарт-шароитлар яратилиб қўйилган. 
Педагогик тажрибаларнинг кўрсатишича тарбия уч нарсага эҳтиёж сезар экан: 1) илм-
билимга; 2) истеъдодга; 3) машққа;
Шунга мувофиқ қобилиятли инсонни тарбия қилмаслик гуноҳ дейилса, ўз навбатида 
ноқобил одамга тарбия бериш ҳайфдир дейилади. Хўш ноқобиллик, қаердан шаклланади? 
Жавоб қийин эмас, оила ва мактабдан, ҳа шундай. Бола ўз вақтида мактаб таълимига 
қизиқтирилса, ўқитувчи қатори бўлмасада, ота-она ҳам болани масъулият билан дарс 
тайёрлашига кўмаклашса, оилада тегишли шарт-шароитлар яратилиб қўйилса, болада 
ўқув-билув фаолиятга оид масъулият шакллантирилса, боланинг иродаси ақлидан қувват 
олса, мехр-рағбат ўз ўрнида берилса, бундай бола ўз-ўзини тарбиялаш имконига эга бўла 
бошлайди. 
Таълим-тарбия мактабнинг иши дейилса, ота-онанг яхши тарбия бермабди деб ўқитувчи 
бўлар-бўлмасга болани койиса, икки ўртада болада хафсаласизлик пайдо бўлиб, ўқишдан 
кўнгли совий бошлайди. Айниқса ўсмир ёшидаги болалар атроф-муҳитдан ўзига таскин 
излйди. Зарурият эҳтиёж, қолаверса мажбурият юзасидан бола ўзига дўст топса, ҳамфикр 
топса, унинг мотиви нимага қаратилганлигини ўз вақтида англаб етиш зарур. Акс ҳолда 
онг, дунёқараш эндигина шаклланиб келаётган бола бир томонлама хулоса чиқариши боис 
“оммавий маданият” таъсирига тушиб қолиш эхтимоли йўқ эмас. Қолаверса, кимни кимга 
тобе бўлиб қолиши, бировлар олдида эҳтиёж қулига айланиб сарғайиб туриш, беписандлик 
ва ўзгаларни камситиш учун шарт-шароит яратиб беради. Бунинг ёрқин далили ўлароқ 
синфдошлар ўртасида намоён бўладиган салбий муносабарларни олиш мумкин.
Биз фикр юритаётган “буллинг”-инглизчадан bully-зўравон, уришқоқ, безори деган 
маънони англатиб, айнан синфдошлар орасида оз сонда бўлсада учайдиган салбий одатларни 
билдиради. 
Кузатувларимиз натижаси ўлароқ буллингга мойиллик хусусиятлари қуйидагича: 
- Тажанглик
- Ўзбошимчалик 
- Маҳмадоналик 
- Қўрслик
- Қўполлик
- Уришқоқлик
- Мақтанчоқлик
- Зўравонлик
- Тошбағирлик


77

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling