Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Январь 2021 10-қисм
Тошкент
учун зурриётимни ислоҳ эт! Албатта, мен Сенга (гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта, 
мен мусулмонлардандирман», – дейди”.
Фарзанд улғайиб, ўзи ва оила таъминотидаги отасининг меҳнатига гувоҳ бўлади. Она-
сининг қорнида эканлигида ҳомиладорлик қийинчиликлари, дунёга келтириш азоблари ва 
ҳали эсини танийдиган ёшга етмаган даврида онасининг меҳнатлари, чеккан заҳматларини 
билмайди. эсини танийдиган ёшга етганида бу давр ўтиб кетган бўлади. Юқоридаги оятда, 
шунинг учун ҳам, она қорнидаги ҳомиласини қийналиб кўтариб юрганига алоҳида урғу 
бериб ўтилган. Шунингдек, оятнинг тафсирида онани ҳурмат қилишнинг дунёвий сабаби 
ҳам тушунтирилган. Бундан мақсад, фарзанднинг ота-онасини амалда ҳурмат қилишидир. 
Чунки, киши тушунган нарсасига амал қилишда бардавом бўлади. 
Аллоҳ инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюргани ҳақидаги оятдан фарзанднинг 
волидаларига яхшилик қилиши вожиб эканлиги тушунилади. Бундан ташқари, ота-онага 
итоатда бўлиш Аллоҳга хуш келадиган амаллардан эканлиги ва эҳсонни, аввало, волида-
лардан бошлаш кераклиги таъкидланади. 
Киши бировнинг ота-онасини сўкса, ўз ота-онасини ҳақорат қилган бўлади. Ислом ди-
нида ота-онани ҳақорат қилиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Бундан ташқари, ота-
онасига оқ бўлиш ҳам исломда гуноҳи кабирадир. Касб қилишга қодир фарзандга волида-
ларининг таъминотлари, нафақаларини бериш шарт. Бундай сифатларга эга фарзанд билан 
ота-оналарнинг қадрлари, ҳуқуқлари поймол бўлмаслиги, кексалик ёшига етганларида 
кўчада, бегоналарнинг қўлида қолмасликларига ҳамда ота-оналарнинг эъзозланишлари
фарзандларидан кутган чиройли муносабатларига эришиш мумкин. 
Ота-она вафот этганидан кейин ҳам фарзанднинг улар олдидаги бурчлари тугамайди. 
Бунда фарзанд уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, уларнинг ваъдала-
рини бажариш, улар томондан қариндош бўлган кишиларга силаи раҳм қилиш бурчлари 
бўлади. Бунга амал қилаётганликларини ва ота-онасига бўлган меҳр-оқибатини кўриб, 
фарзандларнинг фарзандлари ўрнак оладилар, ўз навбатида улар ҳам ота-оналарига шу 
муносабатни қайтарадилар.
Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламдан бир киши икки дунёим учун манфаатли 
бўлган васият беринг деб сўраганида, уч марта онанга, тўртинчи марта отангга яхшилик 
қил, деб айтган ҳадислари машҳурдир. Бундан фарзанднинг устида онанинг ҳаққи от-
аникига нисбатан уч баробар кўплиги тушанилади. Она фарзандининг шафоатига, уни 
жаннатга киришига сабабчи бўлиши мумкин. Бу эса, фарзандга инъом этилган ғанимат 
имкониятдир.
Хоразмлик фақиҳ олим, Муҳаммад Кардарийнинг “ал-Жомиъ ал-Важиз” асарида фар-
занднинг ўгай онаси олдидаги масъулиятига ҳам тўхталиб ўтган: “Агар ота бемор бўлса, 
ўгай онанинг таъминоти ҳам ўғил зиммасида бўлади”. Бундан тушунамизки, ислом динида 
ўгай онада ҳам таъминот олиш ҳуқуқи мавжуд. Бу ҳуқуқ отанинг беморлик даврида тохтаб 
қолмайди, балки фарзанднинг масъулиятида давом этади. 
Ислом динида ота-оналик ҳуқуқини қозониш учун болани дунёга келтиришнинг ўзи 
кифоя қилмайди. Бунинг учун муносиб таълим-тарбия бериш ҳам муҳим аҳамият касб 
этади. Фарзандларнинг тўғри тарбияси бахтиёр ҳаёт кечириш учун асосий сабаблардан 
бири ҳисобланади. “Исро” сурасининг 24-оятида “Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, 
меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “эй Роббим! Мени (улар) 
гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”, деб ёзилган. Маз-
кур оятдан ота-онага фарзанднинг мақбул муносабатда бўлишлиги тушунилади. Оятда-
ги “эй Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек” дея дуога ундовчи 
қисми ота-онанинг фарзандга тарбия беришда масъул эканлигини ҳам англатади. 
Фарзанд Аллоҳнинг бандасига берган улуғ неъматларидан биридир. “Каҳф” сурасининг 
46-оятида фарзандлар дунё ҳаётининг зийнтаи эканлиги ёзилган. Мусулмон киши учун бу 
неъматнинг шукрини қилиши қалб, тил ва бошқа амаллар билан бўлади. Жумладан, фар-
занднинг шукри, уни парвариш қилиш, унга таълим, тарбия бериш билан бўлади. 
Фарзандининг жинси эркак бўлмаганлиги ва бошқа бахоналар билан ҳомиланинг ол-
дирилиши, айниқса, ачинарли ҳол. Хусусан, статистик маълумотлар Ўзбекистонда 2019 
йилда бола олдириш сони 40940 тани ташкил этганлигини кўрсатган. Ислом динида ис-
тисно ҳолатлардан ташқари ҳолларда ҳомилани олдирмасликка буюрилади. Фарзандининг 
қиз ёки ўғил эканлигидан норози бўлиш, тақдирдан норози эканлигига далолат қилади. 


18

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling