Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/149
Sana20.11.2023
Hajmi3.13 Mb.
#1787355
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Январь 2021 10-қисм
Тошкент
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА НУТҚИНИ 
ЎСТИРИШ
Aҳмедова Ҳусния Файзиллоевна 
Бухоро вилояти Ромитан тумани
29-сонли мактаб бошланғич синф 
ўқитувчиси mboqiyeva@list.ru +998993892584
Аннотация. Мақолада бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш 
ҳақидаги маълумотлар берилган.
Калит сўзлар:нутқ, хабар, талаффуз, метод, равон, эмоционал, образ, дикция.
Бола нутқининг тўғри шаклланиши асосан мактабда изга солинади ва тўлалигича 
такомиллашади.
Нутқ — киши фаолиятининг тури, тил воситалари асосида тафаккурини ишга солишдир. 
Нутқ ўзаро алоқа ва хабар функциясини, ўз фикрини ҳис-ҳаяжон билан ифодалаш ва 
бошқаларга таъсир этиш вазифасини бажа ради.
Яхши ривожланган нутқ жамиятда кишининг актив фаолиятининг муҳим воситаларидан 
биридир, ўқувчи учун эса нутқ мактабда муваффақиятли таълим олиш қуролидир.Болани 
пcихик ёшданоқ равон тилга гапиришга ўргатиш лозим.[1]
Ўқувчилар нутқини ўстириш учун ўқитувчилар ўқувчилартилининг талаффузи, луғати, 
синтактик қурилиш ва боғланишли нутқини актив эгаллашларида ёрдам берадиган метод ва 
усуллардан фойдаланиш керак бўлади.
Болани кичик ёшданоқ равон тилда гапиришга, ўз нутқида гўзал сўзлардан фойдаланиб, 
фикрни эркин баён қилишга ўргатиб бориш мухим. Бошланғич синфларда ўқувчилар барча 
дарслар давомида назарий ва амалий би лимларни олиш билан бирга жумлаларни тўғри 
тузиш, ўзаро муомала қоидалари, фикрни баён этиш, қайта ижодий ҳикоялаш, шеър ёдлаш 
орқали оғзаки нутқ кўник малари ҳам ривожлантириб борилади.[2]
Нутқни тафаккурдан ажратиб бўлмайди, нутқ тафаккур асосида ривожланади.
Замонавий мактабда ўқитувчининг жонли нутқига техник воситалар ёрдамга келади. 
Улар нутқ ифодалилигини оширади, ҳиссий таъсирини кучайтиради. Ўқитувчи нутқи бу 
ҳолда гўё бирлаштирувчи бўлиб қолади: у кино, мусиқа, фото ишланма билан бирга идрок 
этилади. Ўқитувчи сўзи алоҳида тасвирий-ифодавий сифатларни ҳам акс эттиради. Токи 
оғзаки нутқ уни идрок этиш жараёнида зудлик билан тушунишни талаб қилар экан, ўзига 
хос лексик-грамматик хусусият ҳам касб этади.
Оғзаки нутқ-ёрқин, шаклан образли, ички эмоционал нутқ. Шу боис у тил воситалари ва 
услубий хусусиятлар хилма-хиллиги билан фарқ қилади. Оғзаки нутқнинг тўлқинланганлиги, 
эмоционаллигининг юқорилиги экспрессив (ҳиссий бўёқдор) лексикани саралаш заруратини 
кучайтиради.
Оғзаки нутқ жумла ва гапларнинг кам сўзли бўлиши ҳамда оҳангдорлигини талаб қилади. 
Табиийки, сўз талаффузи, дикция муаммоси алоҳида долзарблик касб этади. Яхши дикция 
(аниқ талаффуз) оғзаки нутқнинг фонетик ва мусиқий жаранглашида жуда муҳим.
Синф билан доимий мулоқот оғзаки нутқ синтаксисда ўзига хос акс этади: сўзловчи 
кўпроқ содда гап турларини қўллайди сўроқ ва ундов гапларга кенг мурожаат қилади, 
олдинги гапнинг давоми бўлган гапларни қўллайди. Оғзаки нутқда такрор, градация 
(изчиллик), муболағавийлик қиёслаш, турли маъно кўчишлар, киноя нутқий воситалар кенг 
қўлланилади.
Оғзаки нутқнинг юқоридаги фарқловчи белгилари қайсидир маънода нисбий саналади. 
Зеро, уларнингайримлари (тўхтам, интонация(оҳанг), мантиқий урғу) ёзма нутқ учун ҳам у 
ёки бу даража хос. Оғзаки нутқда улар таъсирли,
фаол намоён бўлади. Буни оғзаки нутқни ривожлантиришишларида ишларида ҳисобга 
олиш жуда муҳим.
Ёзма нутқ манбаи ўқувчининг синф олдидаги жамоавий тингловчига мўлжалланган оғзаки 
жавобларидир. Бироқ бошланғич синфларда шеванинг кенг қўлланилиши натижасида талаб 
даражасидаги ихтисослашган ўқув оғзаки нутқ маданиятига эришиш анча мушкул. Ёзма 
нутқ оғзаки нутқдан бир қадар шаклланганлиги, сўзларнинг ўта синчковлик билан танлаб 


15

Download 3.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling