Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»
Download 3.13 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 1 qism
Январь 2021 10-қисм
Тошкент буллинг ҳаракатини содир этувчи болалар ўз-ўзига хурмати ва ишончи юқорилиги билан ажралиб туришади. Демак, ўқитувчи, синф раҳбари ва психолог буллинг ишончига кири- шига ҳамда ўз навбатида ўзига ҳам ишонтиришга эришмоғилозим. Бу жараённинг меха- низми шундан иборатки, раҳбар буллига озгина “меҳр” кўрсатмоғи, у “ёмон кўрганни била туриб” “ёмон кўришиш”, бир оз бўлсада “ёмон бола”ни камситиб чақирмоғи лозим. Ўрни келганда “сен яхши психолог экансан, менга ёрдаминг керак, мен анча қийналиб қолдим, ҳамкорлик қилайлик, сен менга, мен сенга ёрдам берайин”дан иш бошлаган лозим. Булли(лар) ўзига-ўзи жафо қилувчилар ҳисобланади. Бир синфда кўпи билан 3-4 та булли бўлиши мумкин. Айрим жамоа фаолияти илмий-амалий асосга қўйилган синфларда буллилар учрамаслиги ҳам мумкин. Буни изланишларим жараёнида гувоҳи бўлдим. Аммо бир нозик ҳолат, бу ўқув йилида кузатилмаган буллинг фаолияти кейинги ўқув йилларида шаклланиб қолиши мумкин экан.бунинг объектив ва субъектив сабабларини алоҳида мав- зу кўринишида лозим топдим. Юқоридаги фикрларни умумлштирган ҳолда буллинг профилактикаси ва коррекцияси тўғрисида қуйидаги хулосаларга келинди. 1. Мактаб амалиётчи психологи бошчилигида буллинг фаолиятини ўрганувчи махсус ишчи хайъати тузиш. Бунда: 1.1 Қай ўринларда буллинг фаолиятини кузатиш, уларни суҳбатга чорлаш, жазолаб эмас, ҳамфикрдек муомала қилиш; 1.2 Булли ота-оналари билан яқиндан алоқа ўрнатиш. Уларга педагогик-психологик таъ- сир кўрсатиш чораларини белгилаш; 1.3 Синфда (ёки мактаб доирасида) буллинг фаолиятини ёритувчи видиофилмьлар намойиш этиш. “Зўравонлик ва унинг оқибати”, “Кишиларга озор беришнинг гуноҳи”, “Агрессив хулқ-атвор ва унинг келиб чиқиш сабаблари” каби мавзуларда семинар-тренин- глар ўтказиш. Бундай тадбирларга ота-оналар, ички ишлар ходимлари, масжид имомлари (ходимлари)ни жалб этиш мақсадга мувофиқ. 2. Мактаб низоми, ўқувчилар қоидасидаги “мумкин” ва “мумкин эмаслар”ни чегаралаб олиш; 3. Мактабда маънавий-ахлоқий тарбия талабларини кучайтириш. 4. Синф жамоасида хамфикрлиликва дўстона муносабатларни қарор топтириш. 5. “ Оила-мактаб-маҳалла” ҳамкорлигида буллинг фаолиятини чеклаш масаласида аниқ тадбирлар ишлаб чиқиш. Ҳамкорлик педагогикаси фаолиятини илмий амалий-асосга қўйиш ва ҳокaзо. Фойдаланилган адабиётлар 1. Каримов И.А “Юксак маънавият енгилмас”-Т.: Манавият,2008.176 б 2. Глазман О.Л. Психологические особенности участников буллинга //. Известия Российского государственного педагогического университета имени А.И.Герцена. Санкт- Петербург, 2009-№105.С.159-165. 3. Зейганик Б.В. Потапсихология-М.: Университет, 1986.-288 с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling