19
1С Гипотермия ҳолатида нормотермияга эришиш ва уни ушлаб туриш учун иссиқлик
йўқотилишини камайтириш ва иситиш чораларини эрта қўллаш тавсия этилади.
Тана ҳарорати 35°С дан паст бўлиши гипотермия ҳисобланади ва у юқори ўлим даражаси
ва қон кетиши билан кечувчи ацидоз, гипотензия ва коагулопатия билан боғлиқ. Гипотермия
тромбоцитлар функциясининг ўзгариши, коагуляцион омиллар функциялари кучсизланиши
(тана ҳарорати 1°С га пасайиши функциянинг 10% га пасайиши билан боғлиқ),
ферментларнинг фаоллиги пасайиши ва фибринолизга таъсир қилади. Гипотермия ва
гипотермия туфайли келиб чиққан коагулопатиянинг хавфини олдини олиш учун хонанинг
ҳароратни ошириш, ҳаво
билан иситишни таъминлаш, илиқ суюқликлар
билан даволаш
керак.
● Ацидоз ва гипокальциемияни олдини олинг/даволанг.
1А
Операция хонасига ўтказилгандан сўнг, сатурация 96% дан пастга тушиб кетса ва/
ёки нафас етишмовчилиги белгилари юзага келса, назал канюлялари ёки юз ниқоби
орқали кислород терапиясини бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
1B
Инфузион терапиянинг ҳажмини танлаш ва оғир қон
кетишида олд юкламани
мақбуллаштириш учун марказий веноз катетерини қўллаш тавсия этилмайди. Бунинг
ўрнига, суюқликни юбориш пайтида ҳолатни динамик равишда баҳолаш ва юрак қон
хайдашини ноинвазив усуллар ёрдамида ўлчашни кўриб чиқиш керак.
● Ўткир акушерлик қон кетишида интенсив терапия ўтказилиши унинг оғирлик
даражаси ва йўқотилган қон миқдори, туққан аёлнинг тана вазнига боғлиқ (
5-жадвал,
3-илова).
5-жадвал
Акушерликда йўқотилган қон миқдорига қараб олиб бориш тактикаси
Do'stlaringiz bilan baham: