28
– акушерлик қон кетишларида тўлиқ ҳажмда ёрдам кўрсата оладиган тажрибали
акушер-гинеколог ва анестезиолог-реаниматолог томонидан ёрдам кўрсатиш
имконияти бўлиши;
– қон препаратлари мавжуд бўлиши.
1A
Гемостатик таъсирга эга бўлган препаратлар (транексам
кислотаси, рекомбинант
фаоллаштирилган VII омил, протромбин комплекси препаратлари) мавжуд бўлиши
тавсия этилади.
ТИББИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ
Массив қон кетиши ва геморрагик шокни ўтказган аёлларда зарур бўлган реабилитация
тадбирлари амалга оширилади.
ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
Барча туғруқдан кейинги қон кетиши ҳолатлари стационар шароитда олиб борилади.
ТИББИЙ ЁРДАМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
№
Тиббий ёрдам сифатини баҳолаш мезонлари
Бажарилди
1.
Қўшимча тиббиёт ходимлари чақирилди
Ҳа/Йўқ
2.
Хавф стратификацияси ва хавф даражасига кўра профилактика
ўтказилди
Ҳа/Йўқ
3.
Анестезиолог-реаниматолог шифокори чақирилди
Ҳа/Йўқ
4.
Йўқотилган қон ҳажми баҳоланди
Ҳа/Йўқ
5.
Бачадон бимануал
компрессияси бажарилди
Ҳа/Йўқ
6.
Аортани босиш
Ҳа/Йўқ
7.
Ингаляцион усулда кислород юборилди
Ҳа/Йўқ
8.
Ҳаётий муҳим функцияларнинг (артериал қон босими, пульс,
нафас олиш, қоннинг кислородга тўйиниш
даражаси, диурез)
назорати ўтказилди
Ҳа/Йўқ
9.
Бачадон бўшлиғи қўл билан текширилди ва йўлдош
тўқималарининг қолдиқлари ва қон лахталари олиб ташланди
(йўлдош тўқималарининг қолдиқлари ва қон лахталари қолиб
кетганда)
Ҳа/Йўқ
10.
Туғруқ йўлларининг юмшоқ тўқималарининг йиртилишлари
тикилди (туғруқ йўлларининг юмшоқ тўқималарининг
йиртилишлари бўлганда)
Ҳа/Йўқ
11. Баённома бўйича лаборатор диагностика ўтказилди (қон гуруҳи/
резус-омили, ҚУТ, коагулограмма)
Ҳа/Йўқ
12. Утеротоник дори-воситалар юборилди (тиббий қарши кўрсатмалар
мавжуд бўлмаганда)
Ҳа/Йўқ
13. Икки ≤ 16 G в/и катетери ўрнатилди
Ҳа/Йўқ
14. Сийдик қопи катетеризацияси ўтказилди
Ҳа/Йўқ