Тошкент 2021 туғРУҚдан кейинги қОН
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
ncp-2021-A4-bleed-uz ru-v3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Субтотал гистерэктомия
Гистерэктомияни ўтказинг
– бачадондан қон кетишини тўхтатиш бўйича аввалги босқичларнинг тадбирлари ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган ҳолда, бошқариб бўлмайдиган қон кетишида туққан аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади. Гистерэктомияни ўтказиш вақтида сийдик йўлининг яхши кўринишини таъминлаш тавсия этилади. 25 Аёл гемодинамик барқарор ҳолатда ва ҳаёт учун хавфли қон кетиши ривожланмаган бўлса бачадонни сақлаб қолиш мумкин бўлади. Бачадонни сақлаб қолишга нисбий қарши кўрсатмалар: аномал инвазияли катта йўлдош (йўлдошнинг ўсиб кириши) ёки йўлдош ёпишган майдондан давом этаётган қон кетиши; кенг кўламли бачадон шикастланиши ва реконструктив жарроҳлик амалиётини ўтказишга иложи бўлмаслиги; бачадон яллиғланиш касалликлари; аёлда 2 ва ундан ортиқ фарзанди бўлса; муассасада қон препаратларининг захираси мавжуд бўлмаса. Гистерэктомиянинг кўп учрайдиган асоратлари: кўп миқдорда қон йўқотиш, жарроҳлик амалиёти узоқ вақт давом этиши, сийдик қопи (6-12%) ва сийдик йўллари (0,4-41%) травмалари. – Гистерэктомияни ўтказиш тўғрисида қарор ўз вақтида ва коллегиал равишда қабул қилиниши керак. Босқичма-босқич жарроҳлик гемостаз тамойилини таъминлаш (1 ва 2-даражали туғруқҳоналарда) иложи бўлмаса, қон кетишини тўхтатишнинг энг самарали усули сифатида гистерэктомияни иложи борича тезроқ ўтказиш керак. Аёл оғир шок ҳолатига тушиб қолмагунга қадар ёки жарроҳнинг тажрибаси кам бўлган радикал жарроҳлик амалиётларни ўтказишга ўтмагунга қадар гистерэктомияни ўтказишни кечиктирмаслик керак. Гистерэктомияни тажрибага эга бўлган малакали жарроҳ ўтказиши керак. Субтотал гистерэктомия – бачадон бўйни травмалари ёки йўлдошнинг бирикиши ҳолатларидан ташқари, ТКҚКнинг кўп ҳолатларида ўтказиладиган танлов жарроҳлик амалиёти ҳисобланади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling