41
Кесар кесиш жарроҳлик амалиёти пайтида бошқариладиган икки баллонли
тампонадасининг босқичлари:
1-босқич – операция бошланишидан аввал:
– қин модулини чиқаринг
– қиннинг тик ўқи ва гумбазига нисбатан жойлаштиринг (минус 1 см)
– манжетани тўлдирмасдан тайёр шприцни уланг.
2-босқич – операция пайтида (йўлдош туғилгандан кейин дарҳол):
– қин модулининг манжетасини илиқ стерил натрий хлорид эритмаси билан тўлдиринг
(150-180 мл).
3-босқич – операция пайтида:
– юқорида кўрсатилган усул бўйича бачадон катетерини тўлдиринг.
4-босқич – операциядан кейин:
– юқорида кўрсатилган усул бўйича бачадон катетерини тўлдиринг.
– жинсий йўлларидаги ажралмаларнинг миқдори ва резервуардаги суюқлик миқдорига
қараб туринг. 4-24 соатдан кейин (вазият оғирлиги ва гемостазга ишонч ҳосил
қилгандан кейин) қин модулининг манжетасидан суюқликни чиқариб ташланг,
резервуарни
пастга туширинг, бачадон ва қин баллонларини бўшатинг ва олиб
ташланг.
Do'stlaringiz bilan baham: