Тошкент 2021 туғРУҚдан кейинги қОН


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/76
Sana25.03.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1294643
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   76
Bog'liq
ncp-2021-A4-bleed-uz ru-v3

Баллонни тўлдириш:
– барча ҳолатларда баллонни суюқлик билан тўлдириш керак. Баллонни ҳаво, ис ва 
ҳар қандай бошқа газлар билан тўлдириш мумкин эмас;
– максимал тўлдириш ҳажми 500 мл ни ташкил қилади. Баллонни максимал ҳажмидан 
ортиқ тўлдирманг. Баллонни максимал ҳажмдан ортиқ тўлдириш унинг қинга тушиб 
қолишига олиб келиши мумкин
Изоҳ: баллонни суюқлик билан керакли миқдорда тўлдириш учун баллонга 
қуйиладиган суюқлик миқдорини ҳисоблаш учун шприцнинг градуировкасига 
қарамасдан, белгиланган ҳажмдаги суюқликни алоҳида идишга жойлаштириш 
тавсия этилади.
– сийдикни йиғиш ва диурезни назорат қилиш мақсадида, сийдик қопига Фолей 
катетери ўрнатилмаган бўлса, уни ўрнатинг;
– илова қилинган шприцдан фойдаланиб, баллонни бир томонлама жўмрагча орқали 
белгиланган ҳажмгача тўлдиринг;
– баллонни белгиланган ҳажмда суюқлик билан тўлдиргандан кейин унинг тўғри 
жойлаштирилганлигини УТТ орқали тасдиқлаш мумкин.
– керак бўлса, баллоннинг найчасини тортиб кўриш мумкин. Тўғри жойлаштиргандан 
кейин, баллон найчасини беморнинг оёғига ёки 500 гр оғирликдан ошмайдиган 
мосламага маҳкамлаш мумкин; 
Изоҳ: қинга баллоннинг тушиб қолишини олдини олиш учун муқобил чора сифатида 
йод ёки антибиотик билан тўйинтирилган дока тампонини ўрнатиб қўйиш мумкин.
– гемостазни назорат қилиш учун дренаж портини суюқликни йиғиш қопчасига уланг; 
Изоҳ: гемостазни етарли даражада назорат қилиш учун баллоннинг дренаж порти 
ва найчасини стерил физиологик эритма билан ювиш мумкин.


39
– қон кетиши кўпайишининг белгилари ва бачадон қисқариши бўйича аёл доимо 
назоратда бўлиши керак.
А 
баллон тўғри ўрнатилган
В 
баллон нотўғри ўрнатилган
С 
дока тампони ёрдамида 
бачадон бўшлиғида 
баллонни ушлаб туриш
1-расм. Бачадон бўшлиғида баллон жойлашиши

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling