11
КИРИШ
Клиник баённоманинг тавсияларига риоя қилиш:
Клиник баённомада ишлаб чиқилаётган пайтда амалда бўлган далилларга мувофиқ
умумий кўринишдаги тавсиялар тақдим этилган.
Амалиётда мазкур баённоманинг тавсияларидан ташқари чиқиш тўғрисида қарор
қабул қилинаётган бўлса, у ҳолда шифокор-клиницистлар
беморнинг касаллик тарихида
қуйидаги маълумотларни қайд этишлари лозим бўлади:
– ким томонидан ушбу қарор қабул қилингани;
– баённоманинг тавсияларидан ташқари чиқиш тўғрисидаги қабул қилинаётган
қарорнинг
батафсил асоси;
– беморни олиб бориш бўйича қандай тавсиялар қабул қилингани тўғрисида.
Тавсиялар клиник амалиётнинг барча бўлимларини қамраб олмайди, бу, шифокорлар
беморнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ҳурмат билан конфиденциал мулоқот
тамойилини сақлаган ҳолда, индивидуал олиб бориш тактикасини беморлар билан муҳокама
қилишлари керак. Бунга қуйидагилар киради:
● Зарур бўлганда, таржимон хизматларидан фойдаланиш.
● Беморга маслаҳат бериш ва олиб бориш тактикаси ёки аниқ бир муолажани ўтказиш
учун розиликни олиш.
● Қонун талаблари доирасида ва профессионал Этика стандартларига риоя қилган
ҳолда ёрдам кўрсатиш.
● Умумий талабларга мувофиқ ҳар қандай олиб бориш ва ёрдам кўрсатиш
тактикаларини ҳужжатлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: