- филтрли шамоллатиш тизими;
- электр таъминоти тизими;
- алоқа тизими;
- сув таъминоти ва канализация тизими;
- иситиш тизими.
Тез ташкил қилинадиган бошпаналарда (ТТҚБ) қуйидагилар бўлиши керак:
- одамлар учун хона;
- филтрлаш ва шамоллатиш ускуналари учун жой (энг оддий ёки саноатда ишлаб чиқарилган);
- ҳожатхона;
- сув заҳираси;
- кириш ва чиқиш жойлари;
- авариявий чиқиш.
Тез ташкил қилинадиган бошпана (ТТҚБ)
Тез ташкил қилинадиган бошпаналар-нинг (ТТҚБ) ички жиҳозларига қуйида-гилар киради:
- ҳаво таъминоти воситалари;
- қум ва мато филтрлар;
- сув идишлари;
- нажас ва чиқиндилар учун идишлар;
- хаво сўриш ва чиқариш тешиклари учун воситалар;
- ёритиш мосламалари;
- бошпанада жойлаштириш учун нара-лар ва скамейкалар.
Кўп қаватли бинонинг подвалида радиацияга қарши бошпана
Бир қаватли уйнинг подвалида жиҳозланган радиацияга қарши бошпана
Радиацияга қарши бошпана учун мослаштирилган ер остидаги амбархона
Очиқ хандакни қуриш
Ёпиқ хандакни қуриш
3-ўқув саволи:
Ҳимоя иншоотларда фуқароларни ҳимоя қилишини ташкиллаштириш
Замонавий ҳимоя иншоотлари шундай қурилганки, улар-дан тинчлик даврида шаҳар корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ва аҳолиси манфаатлари йўлида оқилона фойдаланилиш имкони бўлсин. Уларда ёрдамчи бинолар, омборхоналар, устахоналар, синф хоналари, дам олиш хоналари ва бошқалар жойлаштирилади. Бошпаналарни икки мақсадли принципи нафақат ушбу қимматбаҳо иншоотлардан самарали фойдаланиш, балки уларни яхши сақланишини тақозо этади.
Тинчлик шароитда ҳам иншоотларнинг ҳимоя хусусият-лари ва одамларни қабул қилиш тайёрлиги пасаймаслиги керак. Шунинг учун у ерда катта ҳажмдаги ускуналар ва маҳсулотларни, сабзавот, ёнувчан ва портловчи моддаларни узоқ вақт сақлаш ва жойлаштириш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |