Тошкенt 2023 Oila tarbiyasi mazmuni va mohiyati


Фарзанд тарбиясининг иккинчи босқичи ҳомила даврида амалга оширилади


Download 453.77 Kb.
bet2/6
Sana19.06.2023
Hajmi453.77 Kb.
#1618362
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Madrimova S

2. Фарзанд тарбиясининг иккинчи босқичи ҳомила даврида амалга оширилади.


Ҳомиладорлик пайтида бола қандай тарбияланади? Энг асосийси аёл ўзини маънавий ва жисмоний жиҳатдан авайлаши керак. Бу даврда аёл фақат ҳалол егуликлар емоғи, гўзал нарсаларга қарамоғи, ёқимли сўзларни тингламоғи ва мулойим бўлмоғи лозим. Энг муҳими эса, тўғрисўзликка ўта аҳамиятли бўлиши талаб этилади. Чунки туғиладиган фарзанд айнан онанинг вужудида унинг барча сифатлари ва руҳий ҳолати билан узвий алоқада ўсади. Онадаги ҳар бир жараённи ҳис этади, унинг сўзларини тинглайди.

Ривоятларга кўра, Собит исмли йигит бир тишлам олмани изнсиз еб қўйиб, эгасидан розилик олиш учун чеккан машаққати – тақводорлиги туфайли Имоми Аъзам Абу Ҳанифадек улуғ олимнинг отаси бўлди.
Қадимги Хитойда аёл ҳомиладорлигининг дастлабки ойларида келажакдаги ота бўлажак фарзанд билан учрашиш маросимидан ўтиши керак эди. У ўзини ўзи билан таништирди, ўзи, касби, ҳаётга бўлган қарашлари ҳақида гапирди.
Бу жараёнда отанинг муҳим роли ҳақида қуйидаги фикрларни келтириш мумкин:
- боланинг жисмоний туғилиш соатини кутманг, у аллақачон мавжуд, у сизникидир;
  • уни яхши кўринг ва ҳомийси бўлинг ҳомила билан мулоқот қилиш учун вақтни аяманг;
  • у билан гаплашинг ва туғилгандан кейин у сизни деярли дарҳол таний бошлайди;
  • оналикка тайёрланаётган рафиқангизга меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлинг, чунки унинг ташвишлари ва хафаликлари фарзандингизнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига таъсир қилади.

  • Эркак киши уйланар экан аввало ҳаёли, одобли, солиҳа қизни танлаши керак бўлади. Худди шундай, қиз бола ҳам турмушга чиқаётганда куёв боланинг яхши фазилатларга эга эканига қаноат ҳосил қилиши лозим. Чунки танланган инсон келажакда фарзандларнинг онаси ёки отаси бўлади.

Америкалик олим Девид Чемберленнинг таъкидлашича, «Туғилишга тайёргарлик кўриш учун бола билан алоқада бўлиш керак. Она туғилмаган болага бошқа одамлар сингари муносабатда бўлиши керак. Фарзандингиз мулоқот қила олади, у ташқи дунёда юз берадиган барча муҳим воқеаларни ўрганади ва эслайди». Қадимги даврларда ҳам, она ҳомиладорликдаги кўп вақтни табиат ҳақида ўйлаб, сув ёки гул манбаси ҳақида мулоҳаза юритган. Унга махсус рақслар ўргатилган, у расм чизган, мусиқа асбобларида ўйнаган. Ҳатто замонавий бувиларимиз ҳам гўзал нарсага тез-тез қарашга маслаҳат беришади. Гўзалликдан роҳатланган аёлдан болага барча ижобий ҳислатлар ўтган.


Download 453.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling