- Э. Денисоннинг фикрига кўра, меҳнат унумдорлигининг иқтисодий ўсишга таъсири қуйидаги жараёнлар натижасида рўй беради:
- ● технологик билимларнинг кенгайши ёки ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш;
- ● “бой берилганни қоплаш”, яъни тараққий этган давлатлар томонидан қолоқ мамлакатларга амалий билимларни тақдим этиш. Бу қолоқ мамлакатларга ривожланган давлатларнинг энг мақбул иқтисодий ўсиш даражасига яқинлашиш имконини беради;
- ● ишлаб чиқаришнинг жисмоний омилларини жойлатиришни яхшилаш ҳамда уларни энг юқори самара берадиган тармоқ ва минтақаларда қўллаш;
- ● иқтисодиёт кўламларини кенгайтириш, айни пайтда ишлаб чиқаришни ихтисослашни ривожлантириш ва миллий бозорларни ривожлантириш.
- Ҳозирги давр эмпирик тадқиқотларида эса иқтисодий ўсишнинг қуйидаги омиллари ажратиб кўрсатилади:
- ● инсони капитали сифатини яхшилаш;
- ● давлат институтлари самарадорлигини ошириш;
- ● қулай инвестиция муҳитини яратиш;
- ● макроиқтисодий тартибга солишнинг эгилувчан стратегиясини қўллаш;
- ● иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш (давлатга қарашли бўлмаган мулкнинг ЯИМдаги улуши, иқтисодиётнинг очиқлиги ва либераллаштирилганлигининг индикаторлари);
- ● ресурсларни бозор механизмлари ёрдамида оқилона тақсимлаш.
- Эндоген ўсиш назариясида (америкалик иқтисодчилар П.Ромер, Р.Лукас ва бошқалар) узоқ муддатли даврда технологик тараққиёт иқтисодий ўсишнинг ягона сабаби ҳисобланмайди. Ушбу мактаб вакиллари технологик тараққиёт ва инсон капиталига инвестициялар киритшга асосланган ишлаб чиқариш-техника энг муҳим янгиликларининг эндоген хусусиятлари тўғрисидаги гипотезани ишлаб чиққанлар. Улар иқтисодий ўсишнинг даражаси қуйидаги омилларга боғлиқлигини тасдиқлашган:
- ● инсон капиталининг сифати, инсонни ривожлантиришга (таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳоказоларга) инвестициялар;
- ● мукаммал бўлмаган рақобат шароитларида интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
- ● фан ва технологияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
- ● қулай инвестиция муҳитини яратиш ва янги технологияларни ўзлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |