Тошкент 2023 режа иқтисодиёт фанида иқтисодий ўсиш назарияларининг ривожланиши уларнинг мазмуни ва тутган ўрни


Download 435.19 Kb.
bet7/10
Sana16.03.2023
Hajmi435.19 Kb.
#1273164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Иқтисодий Ўсиш 2

Жамғарма нормаси юқорироқ бўлган иқтисодиёт аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш хажми ҳамда реал иш хақи миқдори юқорироқ бўлишига хизмат қилиши шубҳасиздир. Аммо техника тараққиёти содир бўлмаса, жамғарма нормаси ортишига қарамасдан ўсиш суръати бир даражада сақланиб қолади ва у меҳнат таклифининг ўсишига тенг бўлади. Америкалик олим бундан келиб чиққан ҳолда узоқ вақт давомида кўриб чиқиладиган иқтисодий ўсиш суръатлари капитал қуйилмалар ўсиши суръатларига боғлиқ эмас деган хулоса чиқарди. Унинг ҳисоблашича, технологик ривожланиш иқтисодий ўсишни бевосита таъминлайдиган асосий омилдир.

  • Жамғарма нормаси юқорироқ бўлган иқтисодиёт аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш хажми ҳамда реал иш хақи миқдори юқорироқ бўлишига хизмат қилиши шубҳасиздир. Аммо техника тараққиёти содир бўлмаса, жамғарма нормаси ортишига қарамасдан ўсиш суръати бир даражада сақланиб қолади ва у меҳнат таклифининг ўсишига тенг бўлади. Америкалик олим бундан келиб чиққан ҳолда узоқ вақт давомида кўриб чиқиладиган иқтисодий ўсиш суръатлари капитал қуйилмалар ўсиши суръатларига боғлиқ эмас деган хулоса чиқарди. Унинг ҳисоблашича, технологик ривожланиш иқтисодий ўсишни бевосита таъминлайдиган асосий омилдир.
  • Р. Солоунинг назариясида техника тараққиёти аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад билан ўлчанадиган турмуш даражаси муттасил ўсиб боришининг ягона шарти ҳисобланади. Бундан ташқари у капитал билан қуроллангаликнинг энг мақбул даражасини белгилайдиган “жамғарманинг олтин қоидаси” формуласини таклиф этади.
  • Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодчи олим техника тараққиётини барқарор ўсишнинг ягона асоси сифатида ажратиб кўрсатади. У 1909-1949 йилларда АҚШда ЯИМ ўсиши умумий миқдорининг 80,0 % дан кўпроғини техника тараққиёти, яъни меҳнат ва капитал сарфи эмас, балки интенсив омиллар таъминлаганлигина аниқлаган.

Э.Денисон таълимоти

  • Иқтисодий ўсишнинг замонавий назариялари шаклланишига иқтисодий ўсишга турли омилларнинг таъсирини ўрганишга йўналтирилган эмпирик тадқиқотлар улкан ҳисса қўшди.
  • Олим кенг статистика маълумотларини таҳлил этиш асосида меҳнатдан ва капиталдан фойдаланиш кўламларининг кенгайиши ҳамда техника соҳасидаги янгиликлар ХХ асрда АҚШ да ҳосил қилинган миллий маҳсулот кўпайишининг фақат ярминигина таъминлаганлигини исботлаган.
  • Э.Денисоннинг ҳисоб-китобларига қараганда 1948-1969 йилларда Ғарбий Европа мамлакатлари иқтисодиёти ўсишининг учдан икки қисми меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига бўлган. Айни пайтда Европа мамлакатлари ва АҚШда миллий даромадни оширишда таълимнинг улуши 12,0 % дан 29,0% гача кўпайган.
  • Америкалик иқтисодчи инсон омили таъсирини ўлчаш учун фақат иш кучи сонинигина эмас, балки меҳнат унумдорлигининг ходимнинг ёши ва жинси, маълумоти ва касбий тайёргалик даражасига боғлиқлигини ҳам ҳисобга олган.

Download 435.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling