- Акселерация тамойили деб, аталувчи тамойил ҳам мавжуд бўлиб, унга кўра ЯИМдаги ўзгаришлар ўз навбатида инвестициялар ҳажмида ҳам ўзгаришларга олиб келади. Мультипликация ва акселерация тамойилларининг ўзаро бирлаштирилиши мультипликатор назариясига динамик ва тизимли кўриниш бағишлади. Агар инвестициялар динамикасини кузатиш мумкин бўлса, у ҳолда мультипликатор даромадлар ўзгаришини акс эттиради, агар даромад маълум бўлса, у ҳолда акселератор инвестициялар динамикасини кўрсатади.
- Дастлаб, ”Акселерация тамойили”дан француз иқтисодчиси А. Афталион (1874-1956 йй.) 1913 йилда ўз асарларида фойдаланган. Кейинчалик мазкур тамойил Р.Харрод, П.Самуэльсон, Дж.Хикс каби иқтисодчи-олимлар томонидан чуқур тадқиқ этилган, бугунги кунда мазкур тамойил иқтисодий ўсишнинг неокейнсиансча моделларининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
- Иқтисодий цикл масалалари билан шуғулланувчи америкалик иқтисодчи олим Джон Морис Кларк (1884-1963 йй.) биринчилардан бўлиб мазкур самарага алоҳида эътибор қаратди. Кларк истеъмол буюмларига талабнинг ўсиши асбоб-ускуналар ва машиналарга талабнинг ҳаддан зиёд ўсишини келтириб чиқарувчи, занжирли реакцияни юзага келтиради, деб ҳисоблайди. Кларк мазкур қонуниятни циклик ривожланишнинг муҳим ҳолати, ёки унинг ўз таъбири билан айтганда “акселератор самараси” деб, атайди
- Акселератор самарасининг моҳияти шундан иборатки t-йилдаги инвестициялашнинг кўлами t-1 йилдаги ЯММнинг t-2 йилдагига нисбатан ўсишига боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Шунда
- It= A(Yt-1-Yt-2) =A×ΔYt-1
- It- инвестициянинг t йилдаги хажми,; A-Акселератор; ΔYt-1 -ЯММ ни t-1йилдаги ўсиши.
- Шундан келиб чиқиб, акселератор самараси ушбу йилдаги инвестициялар кўламини, ўтган йилдаги иқтисодий фаоллик даражасини ўзгариши билан боғлайди. Мультипликатор ва акселератор самараси ялпи истеъмол кўламини, инвестиция ва даромад билан ўзаро алоқадорлигини тушунишга ёрдам беради. Ушбу самараларнинг ҳамоҳанглиги вақт бирлигида қуйидаги иқтисодий жараёнларни алоқадорлигини, яъни инвестицион харажатлар ҳисобидан истеъмол ва даромадларни ўсишини ва тескари алоқа сифатида инвестицияларга, даромад ва истеъмолдаги ўзгаришларни алоқадорлигини кузатиш мумкин. Бу алоқадорликлар миллий иқтисодиёт доирасида мувозанатликни, муттаносибликни таҳлил этиш ва иқтисодий фаолликдаги ўзгаришларни тушунтиришда фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |