Тошкент 2023 режа иқтисодиёт фанида иқтисодий ўсиш назарияларининг ривожланиши уларнинг мазмуни ва тутган ўрни


Акселерация тамойилининг юзага чиқиши учун


Download 435.19 Kb.
bet5/10
Sana16.03.2023
Hajmi435.19 Kb.
#1273164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Иқтисодий Ўсиш 2

Акселерация тамойилининг юзага чиқиши учун:

  • Акселерация тамойилининг юзага чиқиши учун:
  • биринчидан, тўла қувватлар билан ишлаб чиқаришнинг ишлаши;
  • иккинчидан, ортиқча товар заҳираларининг бўлмаслиги. Агар ортиқча товар заҳиралари мавжуд бўлса истеъмол талабининг ўсиши ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳисобига эмас, балки заҳиралар ёрдамида қондирилади.;
  • учинчидан, эркин ишчи кучининг мавжудлиги;
  • тўртинчидан, ишлаб чиқариш жараёнини сифат жиҳатдан ўзгартириб юбориши мумкин бўлган техник ва технологик тараққиётнинг мавжуд бўлмаслиги талаб этилади. Шундай қилиб, акселерация тамойили ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришни ўстириш зарур бўлган вазиятларда юзага чиқади.
  • Реал ҳаётда даромад ва инвестицияларнинг бир- бирига ўзаро таъсири кузатилади. Инвестициялар дастлабки “инъекция” (муолажа) сифатида мультипликатор самараси ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига, унинг мантиқий давоми сифатида эса, жамият миқёсида инвестициялашга мойилликнинг ўсишини келтириб чиқаради. Бу акселератор самараси эвазига иқтисодий ўсиш суръатларини оширади. Шу тариқа, мультипликатор самарасини акселератив самара билан бирлаштириш мультипликатор-акселератор самарасини беради (Самуэльсон-Хикс модели). Мультипликатор-акселератор самараси ўзини- ўзи тартибга солувчи иқтисодий тизимда юз берадиган циклик тебранишларнинг тузилишини яққол кўрсатиб беради

Рой Харрод ва Евсей Домар модели

  • Модель муаллифларининг ҳисоблашича, меҳнат умумдорлиги ортган ҳолатларда капитал сиғимининг коэффициенти, яъни капиталнинг маҳсулот ишлаб чиқаришга нисбати жиддий равишда ўзгармайди. Тегишли равишда “капитал-меҳнат” нисбати ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг меҳнат сарфларига нисбати ортади. Шунинг учун бир омилли моделнинг кўрсаткичи – “капитал-маҳсулот ишлаб чиқариш” нисбати амалда аввалгидек қолади. Бу моделнинг формуласи қуйидагичадир:
  • G = S:C,
  •  бунда: G - иқтисодий ўсиш суръати;
  • С – “капитал-махсулот ишлаб чиқариш нисбати” (капитал сиғими коэффициенти);
  • S – миллий даромаддаги жамғармалар улуши.
  • Соф жамғармаларининг миқдори (S) қанчалик катта бўлса, инвестициялар миқдори, демак ўсиш суръати ҳам шу даражада юқори бўлади. Капитал сиғими (S – капиталнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорига нисбати) қанча катта бўлса, иқтисодий ўсиш суръати шунча паст бўлади.

Download 435.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling