Тошкент ахборот технологиялари университети «IoT симсиз тизимлари» фанидан маъруза


Download 9.12 Kb.
Sana16.03.2023
Hajmi9.12 Kb.
#1272836
TuriПротокол
Bog'liq
LtCj1d5nCivn1W9Qy9qz4uCLLkRGNCZ20VzSTesE

  • МАТ кафедраси катта ўқитувчиси У.Т. Алиев

Буюмлар Интернетининг асосий принциплари. Интернет нарсалардаги маълумотларни узатиш стандартлари ва протоколлари

  • Дарснинг мақсади:
  • Талабаларда :
  • IoTнинг асосий принциплари ҳақида батафсил тасаввур ҳосил қилиш;
  • мазкур билимларни мустақил таҳлил қилишга кўмаклашиш;
  • ёшлар ўртасида соғлом маьнавий ва тарбиявий муҳитни шакллантириш.

Режа

  • Интернет нарсаларнининг асосий принциплари
  • IoT эталон модели
  • IoT-A архитектурасининг функционал модели
  • Интернет нарсалардаги маълумотларни узатиш технологиялари ва стандартлари
  • IoTнинг асосий принциплари
  • Интернет нарсалар учта асосий принципларга асосланади.
  • Биринчидан, ҳамма жойда тарқалган коммуникацион инфратузилмага,
  • Иккинчидан, ҳар бир объектни гобал идентификациялашга
  • Учинчидан, ҳар бир объект уланган персонал тармоқ ёки Интернет тармоғи орқали маълумотларни қабул қилиш ва узатиш имкониятига асосланади.
  • NGN кейинги авлод тармоқлари концепцияси исталган вақтда ва маконнинг исталган нуқтасида инсонларнинг коммуникациялари (тўғридан-тўғри ёки компьютерлар орқали) имкониятини кўзда тутди. Интернет нарсалар Концепцияси яна бир йўналиш – исталган қурилмалар ёки нарсаларнинг коммуникацияларини ўз ичига олади
  • Виртуал нарсалар уларнинг физик тимсолларисиз мавжуд бўлиши мумкин, шу билан бир вақтда физик объектлар/нарсаларга минимум битта виртуал объект мос келади.
  • Бунда етакчи ролни айнан турли маълумотларни тўплай оладиган ва уларни коммуникацион тармоқлар бўйича турли услуллар – шлюзлар орқали ва тармоқ орқали, шлюзларсиз, лекин тармоқ орқали, тўғридан тўғри ўзаро тарқата оладиган қурилмалар ўйнайди.
  • IoT учун кўплаб технологиялар – глобал тармоқлар, локал тармоқлар, симсиз ўз-ўзидан ташкил бўладиган (ad-hoc) ва ячейкали (mesh) тармоқлардан фойдаланиш кўзда тутилади.
  • Кўрсатилган алоқа тармоқлари қурилмалар тўплаган маълумотларни мос дастурий иловаларда ташийди, шунингдек дастурий иловалардан қурилмаларга командаларни узатади.
  • Нарсалар ва уларга боғланган қурилмалар маълумотларга ишлов бериш учун “киристаллдаги тизимлар” кўринишидаги тўлақонли бошқариш процессорларига, шу жумладан, ўз операцион тизими, атроф-муҳитни сенсоринг/зондлаш блоки ва коммуникациялар блокига эга бўлиши мумкин.
  • “Интернет нарсалар” ягона ўзаро таъсирлашиш протоколига эга бўлади, унга мувофиқ тармоқнинг исталган тугуни ўз сервисларини тақдим этишда тенг ҳуқуқли бўлади.
  • Интернет нарсалар ғоясини мужассамлаштиришга ўтиш йўлида бўш тармоқ манзиллари ресурси деярли тугаган IPv4 протоколига боғлиқ мумаммо турди.
  • Лекин IPv6 протоколи версиясини ҳамма жойларда жорий этишга тайёргарлик бу муаммони ечишга имкон беради ва Интернет нарсалар ғоясини реалликка яқинлаштиради.
  • Барча Интернет нарсалар бир-бирлари билан ўзаро таъсирлашиши ва биргаликда ҳисоблаш масалаларини ечиши мумкинлигини билдиради.
  • Интернет нарсалар қандайдир битта хизмат кўрсатиш зонаси ёки функцияси билан бирлаштирилган локал тармоқларни ташкил этиши мумкин.
  • 1. Интернет нарсалар қандай асосий принципларга асосланади?
  • 2. Интернет нарсаларнинг мавжуд Интернетдан энг муҳим фарқлари ннимада?
  • 3. Интернет нарсаларда ишлатиладиган коммуникацияларнинг янги йўналиши нималардан иборат?
  • 4. “Нарсалар” (things) деганда нима тушунлади?
  • 5. “Қурилмалар”(device) тушунчасида нима назарда тутилади?
  • 6. “Интернет нарса” ва “Интернет нарсалар”деганда нима тушунлади?
  • 7. IoT эталон модели ва унинг даражаларни тушунтиринг.
  • 8. IoT-A архитектурасининг функционал моделини тушунтиринг.
  • 9. Интернет ва IoTда маълумотларни узатиш моделларини таққосланг?
  • 10. IoT симсиз технологияларини санаб ўтинг?
  • 11. Сотали алоқа стандартларига асосланган IoT технологияларига қандай қайси технологиялари киради? Уларнинг асосий характеристикалари.
  • 12. LPWAN технологиялари стандартларидаги IoT технологияларига қандай қайси технологиялари киради? Уларнинг асосий характеристикалари.

Download 9.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling