Маълумот узатиш тармоқлари - Маълумот узатиш тармоқлари деб - маълумот узатиш хизматларини етказиб бериш имкониятларини таъминловчи техник воситалар тўпламига айтилади. Буларга қуйидагилар киради:
- терминал қурилмалар;
- коммутация воситалари;
- узатиш тизимлари;
- алоқа каналлари.
- Хабарларни қабул қилиш ва узатиш, хабар ташувчидан ва хабар ташувчи орқали амалга ошириладиган электралоқа ҳужжатли маълумот узатиш дейилади.
- Ҳужжатли маълумот узатиш хизматлари сифатининг асосий тафсилотлари қуйидагилардан иборат:
- ахборот аниқлилиги;
- етказиб бериш вақти;
- мўлжалланган вақтга ва талаб қилинган аниқлик билан кўрсатилган манзилга етказиб бериш ишончлилиги.
Маълумот узатиш тармоқлари - Ахборот қуйидаги усулларда узатилса, уни тушунарли бўлиши қуйидагича бўлади:
- ранг, хид ва таъм орқали 2% дан 5% гача;
- матн (ҳарф ва рақамлар) орқали 7% гача;
- овоз (товушнинг паст-баландлиги, интонация ва паузалар) орқали 38% дан 45% гача;
- ҳаракат ва мимикалар орқали 35% дан 52% гача;
- мультимедия хизмати (ҳаракат ва овознинг биргаликда мужассамлашган холда узатиш) орқали 95% дан 98% гача.
- Маълумот узатиш тизимини таркибига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
- 1. Узатиш канали (АК – алоқа канали).
- 2. Маълумотларни узатиш қурилмалари.
- 3. Маълумотларни қабул қилувчи қурилмалар.
Маълумот узатиш тизимининг асосий сифат кўрсаткичлари - Маълумот узатиш тизимининг асосий сифат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:
- Ўтказиш қобилияти;
- Аниқлик;
- Ишончли ишлаш.
- Тизимнинг (каналнинг) ўтказиш қобилияти каналнинг физик хусусияти ва сигналдан аниқланади. Каналнинг ўтказиш қобилияти ушбу каналдан махсимал узатилаётган тезликга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |