Дунёда илк бор 1996 йилда Ericsson компанияси томонидан Швецияда W-CDMA технологияси асосида 3G тажрибий тармоғи қурилиб, ишга туширилди. Бу технология Европада универсал алоқа тизими бўлган UMTS - ер усти мобил лойиҳасига асос бўлди. - Дунёда илк бор 1996 йилда Ericsson компанияси томонидан Швецияда W-CDMA технологияси асосида 3G тажрибий тармоғи қурилиб, ишга туширилди. Бу технология Европада универсал алоқа тизими бўлган UMTS - ер усти мобил лойиҳасига асос бўлди.
- CDMA-2000 асосидаги биринчи тармоқ 2000 йил октябр ойида Жанубий Кореяда SK Telecom ҳамда LG Telecom компаниялари томонидан ишга туширилди.
- FOMA (W-CDMA) нинг илк тармоғи 2002 йилда Японияда NTT DoCoMo компанияси томонидан ишга туширилди. Япон операторларини W-CDMA технологиясида абонент сиғими юқорилиги қизиқтирди.
- Биринчи TD-SCDMA тармоқлари эса 2006 йилдан бошлаб, Хитойда ишга туширилди.
- 3G тармоғининг тадқиқ қилиниши
Дунёда 3G стандартларининг асосий икки оиласи: - Дунёда 3G стандартларининг асосий икки оиласи:
- W-CDMA (UMTS, FOMA);
- CDMA-2000.
- UMTS стандарти асосан Европада, FOMA - Японияда, CDMA-2000 эса Америка ва Осиё қитъаларида тарқалган.
- Мобил алоқа қурилмаларини таъминловчиларнинг глобал уюшмаси - GSA (ингл. Global Assocuation of Mobile Suppliers) нинг маълумотларига кўра, 2011 йилнинг май ойида бутун дунёдаги 3G ва 3,5G тармоқлари сони 710тани ташкил этган, бу эса дунёдаги барча сотали алоқа тармоқларининг 25%ни ташкил этган.
- Бунда 400та тармоқ W-CDMA технологияси асосида қурилган бўлиб, ушбу тармоқлардаги абонентлар сони 684млн. ташкил этган. Шу билан бирга 323тадан ошиқ тармоқлар CDMA - 2000 стандартлар оиласи асосида қурилган ва уларда абонетлар сони 561млн. ташкил этган. Шу жумладан 245та тармоқ EV-DO (Rel.0, Rev. A, B) стандарти асосида қурилган
UMTS стандарти (ингл. Universal Mobile Telecommunications System – “Мобил алоқа универсал тизими”) - учинчи авлод мобил алоқа тизимлари туркумига кирувчи сотали алоқа технологиясидир. - UMTS стандарти (ингл. Universal Mobile Telecommunications System – “Мобил алоқа универсал тизими”) - учинчи авлод мобил алоқа тизимлари туркумига кирувчи сотали алоқа технологиясидир.
- Ушбу стандартда радиоэфир орқали маълумот узатиш услуби сифатида W-CDMA технологиясидан фойдаланилган. UMTS тизими 3GPP лойихасига мувофиқ стандартлаштирилган ва Европа ишлаб чиқувчилари томонидан ХТИнинг IMT-2000 Дастури бўйича талабларига жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |