UMTS технологиясининг ўзига хос ҳусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин: - UMTS технологиясининг ўзига хос ҳусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- RRС – тармоқ радиоресурсларини янада ихчамроқ бошқариш;
- хизматлар сифати (ингл. Quality of Service - QoS) ни бошқаришни қўлланилиши;
- янги - “транспорт” каналларини киритиш хисобига сигнал узатувчи физик муҳитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш;
- MGW ва SoftSwitch медиашлюзларини тадбиқ этиш йўли билан таянч тармоғи (ингл. Core Network) трафигини оптималлаштириш;
- тармоқда IP- протоколидан фойдаланишни максимал кенгайтириш;
- турғун алоқа тармоқлари билан конвергенциялаш (SS7 сигнализацияси асосида);
- интеллектуал антенна тизимлари (йўналтириш диаграммасини адаптив холда бошқарувчи «смарт–антенналар») дан фойдаланиш имкониятлари.
UMTS стандартининг 2G стандартларига нисбатан асосий ажратиб турувчи ҳусусияти - бу маълумот узатиш тезлигини мумкин қадар оширилиши ҳисобланади. - UMTS стандартининг 2G стандартларига нисбатан асосий ажратиб турувчи ҳусусияти - бу маълумот узатиш тезлигини мумкин қадар оширилиши ҳисобланади.
- UMTS тизимининг асл даражасида маълумот узатиш тезлигини назарий 2Мбит/сек.гача етказиш имкони мавжуд. HSPA ва HSPA+ каби UMTS базасида қурилган янги технологияларнинг ишлатилиши натижасида, юқорида баён этилганидек, мувофиқ равишда 14Мбит/сек. ва 100Мбит/сек.гача тезликларни таъминлаш мумкин.
- UMTSнинг ҳатто асл вариантидаги тезлик кўрсаткичлари хам GSMдаги 9,6кбит/сек., ёки хатто GPRSдаги 171кбит/сек. ва EDGEдаги 474кбит/сек. тезлик кўрсаткичларига нисбатан сўзсиз прогресс (ўсиш) хисобланади.
UMTS тизими GSM тармоғининг «ядроси»га W-CDMA, TD-CDMA ёки TD-SСDMA радиоинтерфейс технологияларидан бирини тадбиқ этиш асосида қурилиши мумкин. Лекин, сўнги вақтда UMTS тармоқларини ишлатаётган кўплаб операторлар радиоинтерфейс технологияси сифатида айнан W-CDMA вариантини танлашмоқда. - UMTS тизими GSM тармоғининг «ядроси»га W-CDMA, TD-CDMA ёки TD-SСDMA радиоинтерфейс технологияларидан бирини тадбиқ этиш асосида қурилиши мумкин. Лекин, сўнги вақтда UMTS тармоқларини ишлатаётган кўплаб операторлар радиоинтерфейс технологияси сифатида айнан W-CDMA вариантини танлашмоқда.
- UMTS радиоинтерфейс тизимида 5 МГц полоса кенглик ёрдамида фойдаланиш имкоинини беради, унга рақобатбардош CDMA-2000 стандарти 1,25МГц кенгликдаги ўтказиш полосасида ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |