Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари


Download 1.73 Mb.
bet43/54
Sana15.11.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1773916
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
Optik aloqa asoslari

Назорат саволлари

1. Оптик кучайтиргичлар нима мақсадда қўлланилади?


2.Оптик кучайтиргичларнинг қандай турларини биласиз?

  1. Аралашма толали оптик кучайтиргичларнинг тузилиши ва иш прннципини тушунтиринг.

  2. Нега ярим ўтказгичли оптик кучайтиргичлар кенг қўлланилади?

  3. Оптик кучайтиргичлар қандай асосий параметрлар билан тавсифланади?

  4. Оптик кучайтиргичлар вазифасига кўра қандай турларга бўлинади?



14- МАЪРУЗА


Режа:


1. Рақамли толали оптик алоқа тизимларининг линия кодлари. Линия кодларига қўйиладиган талаблар
2. Линия кодларининг турлари ва уларнинг шаклланиши


14.1. Рақамли толали оптик алоқа тизимларининг линия кодлари. Линия кодларига қўйиладиган талаблар

Линия кодининг параметрлари оптик тола параметрлари билан мослашган бўлиши керак. Рақамли электр импульслар оптик нурланиш (оптик ташувчи) жадаллиги ёки қувватини модуляциялаб, рақамли оптик сигналларнинг линия кодини шакллантиради. Оптик линия коди электр линия кодларидан фарқли равишда бир қутбли бўлади.


Оптик линия кодларига бир қатор талаблар қўйилади:

  1. Рақамли ТОА тизимлари линия кодларининг тузилиши тактли синхронизация импульсларини шакллантириш учун рақамли сигнал таркибидан тактли частотани осонгина ажратиб олишни таъминлаши керак.

  2. Линия кодининг тузилиши алоқани узмасдан линия тракти қурилмалари созлигини назорат қилишни, узатиш сифатини ва юкори шовқин бардошлиликни таъминлаши керак.

  3. Шовқин ва дисперсия бузилишларини камайтириш учун оптик линия кодининг энергетик спектри иложи борича тор бўлиши керак. Спектр оралиғи қанча кенг бўлса, шоқин сатҳи шунча ортади ва аксинча.

  4. Линия кодининг энергетик спектри таркибида доимий ташкил топувчилар бўлмаслиги керак. Бу ТОА тизимлари линия тракти қурилмаларининг кучланиш таъминотини юқори аниқликда ўрнатиш кераклиги билан тушинтирилади. Символлараро халақитларни камайтириш мақсадида паст частотали соҳаларда чатота оралиғи чегараланган бўлиши керак.

  5. Шунингдек, символлараро халақитларни камайтириш учун энергетик спектри юқоридан чегараланган бўлиши зарур.

  6. Оптик линия коди кодер ва декодер қурилмалари соддалашувини таъминлаши керак.

Юқорида келтирилган талабларнинг тўлиқ ҳажмдаги йиғиндисига ҳеч қайси код жавоб бермайди. Шунинг учун қўйиладиган талабларга боғлиқ ҳолда ТОА тизимларида турли кодлардан фойдаланилади.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling