Шахоблантиргич (ответвител) (tap)-бу чиқишларига қувват тенг тақсимланмайдиган, дарахтсимон тармоқлагични умумлашганидир (16.1,в-расм). Улар 1х2, 1х3, 1х4, 1х5, 1х6, 1х8, 1х16, 1х32 тузилишли бўлиши мумкин. Чиқиш қувватини маълум бир қисми (50% дан кам) шахоблантиргич каналига (каналларига) боради, катта қисми эса магистрал каналда қолади. Чиқишлари қувватни камайиши тартибида рақамланади [1].
О птик тармоқлагичлар cелектив (тўлқин узунлигига сезгир) ва носелектив (тўлқин узунлигига сезгир бўлмаган)га бўлинади. Юқорида кўриб чиқилган оптик тармоқлагичлар носелектив элементларга киради.
16.1- расм. Тармоқлагич турлари: а) - дарахтсимон тармоқлагич; b) - юлдузсимон тармоқлагич; d) – шахоблантиргич.
Назорат саволлари
Оптик тармоқлагичларнинг турлари ва уларнинг вазифаларини тушунтиринг.
17- МАЪРУЗА
Режа:
1. Оптик аттенюаторлар.
2. Оптик изоляторлар, уларнинг тузилиши ва ишлаш принципи.
3. Оптик фильтрлар
17.1. Оптик аттенюаторлар
Оптик аттенюаторлар кириш оптик сигналларни қувватини камайтириш мақсадида ишлатилинади. Рақамли сигналларни узатишда ҳам, аналог сигналларни узатишда ҳам бунга зарурият вужудга келиши мумкин. Катта сатҳли рақамли сигналларни узатишда қабул қилувчи оптоэлектрон модулни тўйинишига олиб келиши мумкин. Аналог сигналларни узатганда хаддан ташқари катта сатҳ ночизиқли бузилишларга ва тасвирни ёмонлашишига олиб келади [1].
Аттенюаторлар кўпинча лазер узатгичдан кейин жойлаштирилади. Аттенюаторлар лазерни чиқиш қувватини, ундан кейинги EDFA кучайтиргичлари каби қурилмалар талаб этадиган сатҳ билан мослаштиради.
Ёруғлик жадаллиги фотодиодни динамик диапазони доирасидан чиқадиган даражада катта бўлган, қисқа оптик толали секцияларда аттенюатор ўрнатиш мумкин. Улар интенсивликни қабул қилгични динамик диапазонига мос келадиган сатҳгача камайтиради [6].
Ишлаш принципи бўйича аттенюаторлар cўниш қиймати бўйича ўзгарувчан ва сўниш
қиймати қайд этилган турларга бўлинади.
Ўзгарувчан аттенюаторлар сўниш қийматини 0-20 дБ оралиқгача ўзгариш имконини беради.
Қайд этилган аттенюаторларда сўниш қиймати ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган бўлади. Уларни қиймати 0, 5, 10, 15 ёки 20 дБни ташкил этиши мумкин [1].
Аттенюаторлар томонидан киритиладиган сўниш ±15 % дан ошиқ бўлмаслиги керак. Оптик акс этиш қобилияти максимал -40 дБ сатҳда бўлиши керак. Аттенюаторларни ишчи тўлқин узунликлари диапазони максимал 1360 нм дан 1580 нм гачани, минимал 1200 нм дан 1480 нм гачани ташкил этиши керак. Типик ишчи тўлқин узунлиги кенглиги 1310-1580 нм. Аттенюаторларда ҚМДга боғлиқ бўлган йўқотишлар 0,3 дБ дан юқори бўлмаслиги керак [6].
Do'stlaringiz bilan baham: |