Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари


Оптик изоляторлар, уларнинг тузилиши ва ишлаш принципи


Download 1.73 Mb.
bet52/54
Sana15.11.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1773916
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Optik aloqa asoslari

17.2. Оптик изоляторлар, уларнинг тузилиши ва ишлаш принципи

Оптик сигнал тола бўйлаб тарқалиб, турли бир турда эмасликлардан, айниқса оптик уланган жойлардан акс этади. Бундай акс этиш натижасида энергиянинг қандайдир бир қисми тескари томонга қайтади. Агар лазер нурланиш манбаларидан фойдаланилса, акс этган сигнал лазерни резонаторига тушиб, мажбурий (индуцияланган) кучайиш қобилиятига эга бў либ, паразит сигналларни ҳосил қилади. Айниқса, манба рақамли ва кенг полосали сигналларни нурлантирганда бундай акс этишлар камроқ бў лиши керак. Кў проқ коннектор уланишларига ва бошқа оптик қурилмаларга (тармоқлагич, спектр бў йича зичлаштириш қурилмалари, оптик кучайтиргичлар) эга мураккаб кенг полосали тармоқларда бундай тескари алоқа кучаяди ва нурланиш манбаини шовқин сатҳини ошишига олиб келади. Тескари оқимларни бартараф этиш оптик изоляторларни қў ллашга асосланган. Оптик изоляторлар деярли йў қотишларсиз ёруғликни бир йў налишда узатишни, бошқа (тескари) йў налишда эса катта сў ниш билан узатишни таъминлайди. Хозирги кунда оптик изоляторлар кў пгина лазерли тизимлар ва оптик кучайтиргичларнинг асосий элементи ҳисобланади, шунингдек оптик алоқа линиясининг алоҳида элементи сифатида ҳам қў лланилади.


Оптик изоляторнинг иши Фарадей эффекти бў йлама магнит майдон таъсирида оптик ноактив мода билан ёруғлик қутбланиши текислигини бузилишига асосланган. Қутбланиш текислигини бурилиш бурчаги q=VBzd га тенг, бу ерда V-Верде доимийси (verdet)-моддани табиати, ҳарорати ва ёруғликни тў лқин узунлигига боғлиқ бў лган, солиштирма магнит бурилиши;
Bz -магнит майдон индукциясини бў йлама ташкил этувчиси;
d - моддада ёруғлик йў лини узунлиги-Фарадей ячейкаси ў лчами.
Бурилиш йў налиши фақатгина модда табиати ва магнит майдон йў налишига боғлиқ. Қутбланиш текислигини магнит бурилиши, магнит майдон таъсирида модданинг оптик хусусиятларини асимметриясини юзага келиши билан шартланади.
Қутбланиш текислиги бурилишини тў лқин узунлига боғлиқлиги айланма дисперсия дейилади.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling