Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари
Оптик изоляторнинг ишлаш принципи
Download 1.73 Mb.
|
Optik aloqa asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17.3. Оптик фильтрлар
Оптик изоляторнинг ишлаш принципи. Оптик изолятор уч элементдан ташкил топган: қутблантиргич (1), Фарадей ячейкаси (2) ва анализатор (3) чиқиш қутблантиргичи (17.1-расм).
17.1-расм. Оптик изолятор схемаси: а) - тўғри йў налишдаги фойдали сигнал эркин ўтади; b) - тескари йўналишдаги сигнал қутблантиргичда ютилади. Фарадей ячейкасини параметрлари шундай танланадики, ундан ўтадиган ёруғликни қутбланиш ў қи 450 га буриладиган бў лиши керак. Қутблантиргични ў қи ҳам шундай бурчак остида ў рнатилади. Фойдали кириш сигнали қутблантиргич (1) орқали ў тиб, горизонтал ташкил этувчисини бартараф этиб, ў зини вертикал ташкил этувчисини ўзгаришсиз қолдиради. Сўнг вертикал қутбланган ёруғлик Фарадей ячейкаси (2) орқали ўтади, қутбланиш текислигини 450 га буради ва анализатор (3) орқали қаршиликсиз ў тади. Ёруғликни тескари йў налишда тарқалишида (3.9-расм) у яна анализатор (3) текислигида қутбланади, сўнг Фарадей ячейкаси (2) орқали ўтиб, горизонтал қутбланган холга келади. Шу тариқа, ёруғликни қутбланиш ва қутблантиргич (1) ўқлари 900 бурчакни ташкил этади, шунинг учун қутблантиргич (1) тескари нурланишни ўтказмайди[1]. 17.3. Оптик фильтрлар Оптик фильтрлар умумий узатилаётган оптик спектрдан оптик каналларни ажратиш учун қў лланилади. Фильтрлар қўшни оптик каналларни бартараф этиш имкониятига эга, чунки фотоқабулқилгичлар спектрал танлашга эга эмас. Оптик фильтрлар сифатида демультиплексорлар ҳам қўлланилиши мумкин. Алоҳида оптик фильтрлар кўп қатламли диэлектрик тузилиш ва дифракцион панжарадан иборат бўлади. Кўп қатламли диэлектрик тузилишли оптик фильтрларнинг ишлаш принципи қуйидаги расмда тасвирланган (17.2-расм). 17.2-расм. Кўп қатламли диэлектрик фильтрнинг ишлаш принципи: а) - кўп қатламли диэлектрик тузилиш; b) - акс этиш коэффициентининг спектрал боғлиқлиги. Кўп қатламли тузилишда турли синдириш кўрсаткичли икки турдаги диэлектриклар ўзаро кетма-кетликка эга. Қатламнинг қалинлиги a (1/4) l да (танланган оптик каналнинг тўлқин узунлиги) тушиш бурчагини a {(1/4) l cos a } тўғрилашни ҳисобга олсак, тушаётган нур кетма-кет қатламлар чегарасида қисман қайтади. l тўлқин узунликли нурланиш синфаз қайтади ва йиғилади, қолган нурланиш кучсиз қайтади ва ютилади. Қатламларни қалинлигини ўзгартириб, фильтрларнинг ўтказиш полосасини ўзгартириш мумкин. Хозирги кунда қўшни оптик каналлар орасидаги масофа 100 ГГц ни ташкил этади (Dl=0,8 нм) ва 50 ГГц (Dl=0,4 нм) да қўшни каналлар орасидаги масофа ўтиш тахмин қилинади. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling