Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари


Download 1.73 Mb.
bet50/54
Sana15.11.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1773916
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Optik aloqa asoslari

16-МАЪРУЗА


Режа:


Оптик тармоқлагичлар: дарахтсимон ва юлдузсимон тармоқлагичлар, шахоблантиргич.


16.1. Оптик тармоқлагичлар: дарахтсимон ва юлдузсимон тармоқлагичлар, шахоблантиргич

ТОА тизимларини энг муҳим пассив элементларидан бири оптик тармоқлагич (coupler) ҳисобланади. Тармоқлагичлар кабелли телевидениенинг тақсимланган толали-коаксиал тармоқларини қуришда, шунингдек давлатлараро тўлиқ оптик тармоқларни лойихалаштиришда кенг қўлланилади. Иккала ҳолда ҳам тармоқлагичлар қўлланилмаганда, тармоқ жуда қимматга тушарди [1]. Тармоқлагичлар ёруғлик оқимларни бир неча йўналишларга ажратади ёки бир неча оқимларни битта йўналишга бирлаштиради.




Сплиттер (cplitter)-одатда бир кириш ва бир неча чиқишдан иборат қурилма. У сигналларни икки йўналишда узатиш учун ёки оқимни икки ёки ундан ортиқ қурилмаларга ва фойдаланувчиларга тақсимлаш учун ишлатилиниши мумкин.


Комбайнер (combiner)-одатда битта чиқиш ва икки ёки ундан ортиқ киришига эга қурилма. У бир йўналишли ёки икки йўналишли операцияларни бажариш учун қўлланилиши мумкин [6].
Тармоқлагични-асосий турлари қуйидагилардир: дарахтсимон тармоқлагич; юлдузсимон тармоқлагич; шахоблантиргич.


Дарахтсимон тармоқлагич (tree coupler) сигнал оқимини битта киришга қабул қилиб, уни бир неча чиқишларга тақсимловчи ва бунга тескари вазифани бажарувчи қурилма. У сигнални манбадан бир неча фойдаланувчиларга тақсимлаш учун қўлланилади (16.1,а-расм). Одатда дарахтсимон тармоқлагичларда қувват ҳамма чиқишларга тенг тақсимланади. Дарахтсимон тармоқлагични ҳозирги моделида чиқишлар сони 2 дан 32 гача бўлиши мумкин. Кўпгина дарахтсимон тармоқлагичлар сигналларни бирлаштириш вазифасини ҳам бажариши мумкин.


Юлдузсимон тармоқлагичда (star coupler) кириш ва чиқишлар сони бир хил. Оптик сигнал n киришлардан бирига тушади ва n чиқишлар ўртасида тенг тақсимланади. 2х2 ва 4х4 юлдузсимон тармоқлагичлар кенг тарқалган. Аралаштириб юбормаслик учун киришлар лотин харфлари ва чиқишлар сон билан белгиланган (16.1,б-расм). Юлдузсимон тармоқлагичлар барча чиқишлар ўртасида қувватни тенг даражада тақсимлайди.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling