Назорат саволлари
Оптик сигналларнинг қандай хусусиятларини биласиз?
Оптик алоқани қўлланиш соҳаларини тушунтиринг.
ОА тизимлари электрик тизимлардан қандай хусусиятлари билан фарқланади?
ОА тизимларининг тузилиш принципини тушунтиринг.
ТОА тизимлари қандай тузилган?
2- МАЪРУЗА
Режа:
1. ОА тизимларининг таснифи. Рақамли ва аналог ТОА тизимлари. Магистрал, минтақавий ва маҳаллий ТОА тизимлари
2. Икки томонлама ТОА ни тузиш усуллари
3. ТОА линияларини зичлаштириш усуллари
2.1. ОА тизимларининг таснифи. Рақамли ва аналог ТОА тизимлари. Магистрал, минтақавий ва маҳаллий ТОА тизимлари
Қўлланиладиган модуляция турига қараб ТОА тизимлари аналог ва рақамлига бўлинади.
Аналог ТОА тизимларида модуляциянинг аналог усуллари: интенсивлик бўйича модуляциялаш, амплитуда, частота ва фаза модуляцияси турлари кўлланилади. Оптик нурланиш манбаларининг юқори ночизиқлилиги ва аналог узатиш учун талаб этиладиган шовқин бардошлиликни таъминлаш техник мураккаблиги сабабли аналог ТОА тизимларидан фойдаланиш чегараланган. Шунга қарамай бир қатор сохаларда қўлланилади (оптик кабелли телевидениеда, телеметрия, оператив ва хизмат алоқа тизимларида).
Рақамли ТОА тизимларида модуляциялашнинг дискрет усулларидан фойдаланилади. Бунда сигнал ташувчининг бирон-бир параметри дискрет ўзгаради, яьни бошланғич параметрнинг қийматлар соҳаси квантлаш сатҳларига бўлинади, хар бир квантлаш сатҳига мос равишда аниқ дискрет сигнал қўйилади.
Вазифаси ва сигналларни узатиш масофасига кўра ТОА тизимлари магистрал, минтақавий, махаллий-шахар ва қишлоқ алоқа тизимларига бўлинади. Магистрал ТОА тизимлари сигналларни 1000 км га, зона ТОА тизимлари сигналларнинг 600 км га узатиш, шахар ТОА тизимлари шахар телефон тармоғининг боғловчи линияларини зичлаштириш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |