Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


хусусиятлари ва тадқиқот усуллари”


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/35
Sana21.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1638826
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
komir sanoati chiqindisidan fojdalanib olingan govakli toldiruvchi va u asosida ishlab chiqilgan engil beton

хусусиятлари ва тадқиқот усуллари” деб номланган иккинчи бобида 
экспериментал тадқиқотларда ишлатилган материалларнинг физик-механик
ва кимёвий хоссалари келтирилган, шунингдек ғовакли тўлдирувчилар ва улар 
асосидаги енгил бетонларнинг хоссаларини аниқлаш учун фойдаланилган 
лаборатория ускуналарининг техник хусусиятлари, тадқиқот услублари 
батафсил ёритиб берилган.
Тадқикотларда ғовакли тўлдирувчи олиш учун хом ашё сифатида “Ўзбек 
кўмир” АЖга қарашли Ангрен кўмир конининг кўмирли гили ва Навоий 


11 
вилояти Навбаҳор конидан қазиб олинган бентонит гилидан фойдаланилган.
Бентонит гилининг кимёвий таркиби, %: SiO
2
- 55,3; Al
2
O
3
- 15,7; MgO - 2,19; 
SO
3
- 1,24; K
2
O - 2,53; CaO - 3,31; TiO
2
- 0,801; Fe
2
O
3
- 6,81; ZrO
2
- 0,198; Cl - 
0,901 (Σ=88,98). Бентонит гилининг минералогик таркиби монтмориллонит
байделлит, иллит ва бошқалардан иборат. Кўмирли гилнинг кимёвий таркиби, 
%: SiO
2
– 57,7; Al
2
O
3
– 28,8; MgO – 0,210; SO
3
– 0,165; K
2
O – 0,815; CaO – 1,04; 
TiO
2
– 0,948; Fe
2
O
3
– 0,895; ZrO
2
– 0,204. (Σ=90,77). Кўмирли гил -кварц, 
каолинит ва иллитдан иборат. 
Енгил бетонлар олиш учун боғловчи сифатида “Бекободцемент” 
АЖнинг ГОСТ 31108-2020 талабларига жавоб берувчи ЦЕМ I 42,5 Н классли 
портландцемент, минерал қўшимча сифатида “Янги Ангрен ИЭС” чиқиндиси 
бўлган учувчан кул ва кимёвий қўшимча сифатида Полипласт СП-3 дан 
фойдаланилган бўлиб, уларнинг кимёвий таркиби ва физик-механик 
хоссалари ушбу бобда батафсил келтирилган. 
Диссертациянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб тадқиқотни 
бажариш усуллари асосланган ва танлаб олинган. Тадқиқотлар жараёнида 
физик-кимёвий таҳлилнинг замонавий усулларидан, структура ҳосил 
бўлишини рентген-фазавий ва дифференциал термик таҳлил, ғовакли 
тўлдирувчи ва унинг асосидаги енгил бетонларнинг сифат кўрсаткичлари ва 
хоссаларини 
ўрганишнинг 
стандарт 
усулларидан 
ҳамда 
ғовакли 
тўлдирувчининг таркиби ва ишлаб чиқариш технологик жараёнларни 
оптималлаштиришнинг 
математик 
усулларидан, 
экспериментлар 
натижаларини статистик таҳлил қилиш усулларидан фойдаланилган. 
Диссертациянинг “Сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг хоссаларига 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling