Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana21.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1638826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
komir sanoati chiqindisidan fojdalanib olingan govakli toldiruvchi va u asosida ishlab chiqilgan engil beton

Тадқиқотнинг предметини кўмирли гил, бентонит гили ва саноат 
чиқиндиларидан фойдаланиб олинган ғовакли тўлдирувчи ва унинг асосидаги 
енгил бетонларнинг физик-механик, физик-кимёвий ва техник-иқтисодий 
параметрлари ташкил қилади. 
Тадқиқотнинг усуллари: Тадқиқотлар жараёнида физик-кимёвий 
таҳлилнинг 
замонавий 
усулларидан
структура 
ҳосил 
бўлишини 
рентгенфазовий ва дифференциал термик таҳлил, ғовакли тўлдирувчи ва 
унинг асосидаги енгил бетонларнинг сифат кўрсаткичлари ва хоссаларини 
ўрганишнинг стандарт усулларидан ҳамда ғовакли тўлдирувчининг таркиби 
ва ишлаб чиқариш технологик жараёнларни оптималлаштиришнинг 
математик усулларидан, экспериментлар натижаларини статистик таҳлил 
қилиш усулларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат. 
«кўмирли гил, бентонит гили ва куйиб кетувчи қўшимча» тизимида 
ҳарорат таъсирида куйиб кетувчи қўшимчаларнинг миқдори, бентонит 
гилининг кўпчишини ҳисобга олган холда серғовак структуранинг ҳосил 
бўлиш механизми назарий жиҳатдан асосланган; 
шихтадаги компонетлар миқдорини ўзгартириш орқали ғовакли 
тўлдирувчининг серғовак структураси ва унинг физик-механик хоссаларини 
бошқаришга эришилган; 
фойдаланиладиган хом ашё материаллари ва технологик омиллар 
таъсирини хисобга олган холда серғовак тўлдирувчи ишлаб чиқаришнинг 
энергиясамарадор технологияси такомиллаштирилган; 
физик-кимёвий усуллардан фойдаланган ҳолда минерал ва кимёвий 
қўшимча таъсирида цемент тоши структурасининг шаклланиш механизми 
асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
бентонит ва кўмирли гилларидан фойдаланиб, турли ўртача зичлиги 280-
300 кг/м
3
ва 700 кг/м
3
, мустахкамлиги эса 2,54 МПа ва 11,44 МПа бўлган 
сунъий ғовакли тўлдирувчилар ишлаб чиқилган; 
енгил бетон таркибида портланцемент миқдорини 30 % учувчан кул 
билан алмаштириш ва Полипласт СП-3 кимёвий қўшимчасини қўшиш орқали 
керакли синфдаги енгил бетон ишлаб чиқариш имконияти мавжудлиги 
асосланган; 
янги таркибли сунъий ғовакли тўлдирувчилар асосида иссиқлик 
изоляцион ва конструкцион-иссиқлик изоляцион турдаги бетон буюмлар 
ишлаб чиқилган.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling