Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/35
Sana21.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1638826
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
komir sanoati chiqindisidan fojdalanib olingan govakli toldiruvchi va u asosida ishlab chiqilgan engil beton

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқотнинг асосий 
натижалари халқаро 3 та ва республикада 3 та илмий-амалий анжуманларда 
маъруза қилинган ва муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон килиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 20 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан, Ўзбекистон 
Республикаси Олий аттестация комиссиясининг фалсафа доктори (PhD) 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий 


10 
нашрларда 12 та мақола, жумладан, 3 таси республика ва 9 таси хорижий 
журналларда нашр қилинган. Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк 
агентлигининг 1 та фойдали модел учун патенти (FAP 02088) ва 1 та ЭҲМ 
дастури учун гувохномаси (DGU 14129) олинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, 
бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат 
бўлиб, диссертациянинг ҳажми 120 бетдан иборат. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Диссертациянинг кириш қисмида диссертация мавзуси доирасида 
бажарилган тадқиқот ишининг долзарблиги ва амалга ошириш зарурияти 
асосланган, тадқиқотларнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети 
тавсифланган, 
Ўзбекистон 
Республикасида 
фан 
ва 
технологиялар 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги, тадқиқотларнинг илмий 
янгилиги ва амалий натижалари баён этилган, шунингдек, олинган 
натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот 
натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги, чоп этилган илмий ишлар
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар баён этилган.
Диссертациянинг 
“Бажарилган 
илмий 
тадқиқот 
ишларининг 
аналитик таҳлили” деб номланган биринчи бобида, диссертация мавзуси 
бўйича жаҳонда ва мамлакатимизда чоп этилган илмий-техник адабиётларда 
ғовакли тўлдирувчилар учун хом ашё материалларини танлаш, таркибини 
ишлаб чиқиш, физик-кимёвий, физик-механик ва технологик хоссалари, 
ишлаб чиқариш усуллари, пишиш жараёнидаги фазавий ўзгаришлар, ғовакли 
тўлдирувчиларнинг хоссалари бўйича чоп этилган ишларнинг таҳлил ва 
муҳокама натижалари келтирилган. Шу билан бирга ғовакли тўлдирувчилар 
асосидаги енгил бетонлар ишлаб чиқаришда турли табиий минерал хом ашё, 
саноат чиқиндилари ва кимёвий қўшимчалардан фойдаланиб енгил 
бетонларнинг янги таркибларини ишлаб чиқиш, уларнинг қурилиш-техник 
хоссаларини 
яхшилашга 
бағишланган 
илмий-техник 
ва 
патент 
маълумотларининг баёни ва бу йўналишдаги илмий тадқиқотларнинг ҳозирги 
холати ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар танқидий таҳлил этилиб, 
тадқиқотларнинг ишчи гипотезаси шакллантирилган, мақсад ва вазифалари 
шакллантирилган. 
Диссертациянинг “Фойдаланиладиган хом ашё материалларининг 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling