Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
komir sanoati chiqindisidan fojdalanib olingan govakli toldiruvchi va u asosida ishlab chiqilgan engil beton
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг
республика фан ва технологиялари ривожланишининг устивор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг II. «Энергетика, энергия ва ресурстежамкорлик» устивор йўналиши доирасида бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Сунъий ғовакли тўлдирувчиларнинг оптимал таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида енгил бетонлар олишда шу билан бирга бетонларнинг боғловчи қисмида минерал ва кимёвий қўшимчалардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар билан жаҳондаги етакчи тадқиқотчилар жумладан: Ю.М. Баженов, С.М. Ицкович, И.А. Иванов, А. Бенк, А. Кобан, В.И. Верешагин, В.А. Береговой, Ю.А. Щепочкина, И.Д. Кашчеев, Ю.В. Селиванов, А.Г. Марва, Ф.М. Моҳамед, У.Фаҳим, С.Ҳашим, Н.И. Макридин, И.Н. Максимова ва бошқалар шуғулланиб, ушбу масалаларни ҳал қилишда фаннинг ривожига катта ҳисса қўшганлар. Юртимиз олимларидан А.Б. Ашрабов, Э.У. Қосимов, А.М. Эминов, Н.А. Аббасхонов, Б.А. Асқаров, А.И. Адилхўжаев, Х.А. Акрамов, Л.М. Ботвина, Н.А. Самигов, Х.Н. Нуритдинов, Тўлаганов А.А., С.А. Ходжаев, У.А. Газиев, Х.Х. Камилов, М.Т. Турапов, Т.Т. Шакиров ва бошқалар маҳаллий хом ашё ва иккиламчи ресурслардан фойдаланган ҳолда турли қўшимчалар ва усулларни қўллаш орқали иссиқлик изоляцион материалларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш, шу билан бирга енгил бетонлар учун керамзит ва 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сон «2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «Яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори. 7 аглопорит каби сунъий ғовакли тўлдирувчилар таркибини танлаш, хоссалари ва технологик факторлари, бетон ва буюм сифатига кўрсатадиган таъсирларини ўрганиш бўйича турли йилларда ўз тадқиқотлари асосида муҳим натижаларга эришганлар. Аввал ўтказилган тадқиқотлар таҳлили енгил бетонлар ишлаб чиқариш учун энергия самарадорликни ошириш ва ресурс тежамкор технологияларини яратиш соҳасида муҳим ижобий натижалар олинганлигини кўрсатди. Бироқ Республикамизда иссиқлик изоляцион ва конструктив-иссиқлик изоляцион енгил бетонлар ишлаб чиқаришда куйдириш ҳарорати паст, шунингдек тўкма зичлиги паст ва мустахкамлиги юқори бўлган сунъий ғовакли тўлдирувчиларнинг таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида енгил бетонлар олишга қаратилган илмий тадқиқотлар етарли даражада бажарилмаганлиги ва янада кенгроқ тадқиқ қилишни талаб этаётганлигини кўрсатмоқда. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling