Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/35
Sana21.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1638826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
komir sanoati chiqindisidan fojdalanib olingan govakli toldiruvchi va u asosida ishlab chiqilgan engil beton

 
 
 
 
техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: 
 
 
Фарғона политехника институти 
Диссертация 
ҳимояси 
Тошкент 
архитектура-қурилиш 
институти 
ҳузуридаги 
DSc26/30.12.2019.Т.11.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил 9 февраль соат 10
00
даги мажлисида 
бўлиб ўтади. (Манзил: 100011, Тошкент ш., Абдулла Қодирий кўчаси 7в-уй. Архитектура 
факультетининг мажлислар зали. Тел.: (99871) 241-10-84; факс: (99871) 241-80-00; e-mail: 
devon@taqi.uz, taqi_atmt@edu.uz

Диссертация билан Тошкент архитектура-қурилиш институти Ахборот-ресурс марказида 
танишиш мумкин (№ 100 рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100084, Тошкент ш., Кичик 
Халқа 
йўли 
кўчаси,7-уй. 
Тел.:(+99871) 
235-43-30; 
факс:(+99871) 
234-15-11, 
e-mail: 
taqi_atm@edu.uz
).факс: (99871) 241-80-00, e-mail: 
taqi_atm@edu.uz
). 
Диссертация автореферати 2023 йил «27» январ куни тарқатилди. 
(2022 йил «29» ноябрдаги №23- рақамли реестр баённомаси). 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Х.А. Акрамов 
Илмий даражалар берувчи 
илмий кенгаш раиси, т.ф.д., профессор 
А.Т. Хотамов 
Илмий даражалар берувчи 
илмий кенгаш илмий котиби, т.ф.д., доцент 
Б.А. Асқаров 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
қошидаги илмий семинар раиси, т.ф.д., профессор 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда 
қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришда энергия ресурсларига 
бўлган талаб ва улар таннархининг доимий ўсиб бориши, айниқса қурилишда 
энергия тежамкор материаллар ва технологияларни жорий этишни талаб 
қилмоқда. Бу борада ривожланган мамлакатларда, жумладан АҚШ, Германия, 
Япония, Хитой, Россия, Дания ва Нидерландия каби мамлакатларда иссиқлик 
изоляция учун фойдаланиладиган материалларни ишлаб чиқариш хажмларини 
ошириш, ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларидан фойдаланиш, иссиқликни 
изоляция 
қиладиган 
материалларининг 
таркиблари 
ва 
хоссаларини 
оптималлаштириш, 
уларнинг 
таннархини 
арзонлаштириш 
ва 
самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга 
мавжуд маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиб энергия 
тежамкор технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Жаҳонда иссиқлик изоляцион материаллар, хусусан сунъий ғовакли 
тўлдирувчилар 
ишлаб 
чиқаришда 
маҳаллий 
хом 
ашё 
ва 
саноат 
чиқиндиларидан оқилона фойдаланиш бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишлари 
олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи етакчи илмий 
лабораторияларда серғовак структурага эга бўлган сунъий ғовакли 
тўлдирувчиларни тўкма зичлиги ва пишириш хароратини пасайтириб
мустахкамлигини ошириш ҳамда енгил бетон таркибида доналараро 
бўшлиқларни камайтириш мақсадида гранулалар шаклини янада оптимал 
ҳолатга олиб келиш, шу билан бирга енгил бетонларнинг самарали 
таркибларини ишлаб чиқиш ўз ечимини кутиб турган долзарб масалалардан 
бири 
ҳисобланади. 
Бу 
ўринда 
сунъий 
ғовакли 
тўлдирувчининг 
гранулаларидаги ғовак структура ва ғоваклар орасидаги деворлар 
мустаҳкамлигини бошқариш орқали уларнинг тўкма зичлиги ва сув 
шимувчанлигини пасайтириш, мустаҳкамлигини ошириш имконини берувчи 
шихта таркибини оптималлаштириш ва тўлдирувчи ишлаб чиқариш 
технологиясини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Республикамизда 
қурилиш 
материаллари 
индустриясини 
ривожлантириш, мавжуд турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 
технологияларини модернизация қилиш ҳамда маҳаллий хом ашёлар ва саноат 
чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда янги турдаги қурилиш материалларини 
ишлаб чиқариш хажмини ошириш борасида бир қанча лойиҳалар амалга 
оширилиб, 
муайян 
ютуқларга 
эришилмоқда. 
Ушбу 
йўналишда 
республикамизда «...қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини
2 бараварга кўпайтириш...»
1
ва «...иккиламчи ресурслар ва саноат 
тармоқларининг йирик тоннажли техноген чиқиндилардан фойдаланиш 
хажмини ошириш; инновацион энергия самарадор технологияларни жорий 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022 — 2026 йилларга 
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Фармони. 



этиш»
2
ва бошқа вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга 
ошириш, жумладан, маҳаллий хом ашё ва иккиламчи ресурслардан 
фойдаланиб, иссиқликни изоляция қиладиган ва оловбардош ўта енгил 
бетонларнинг самарали таркиблари ҳамда уларни ишлаб чиқариш 
технологиясини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим 
аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 
ПФ-60-сон «2022 - 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг 
тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 20 февралдаги
ПҚ-4198-сон «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва 
комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 
23 майдаги ПҚ-4335-сон «Қурилиш материаллари саноатини жадал 
ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2022 йил 
6 июлдаги ПҚ-307-сон «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг 
инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли 
барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга 
оширишга ушбу диссертациядаги тадқиқотлар муайян даражада хизмат 
қилади. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling